Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЕсли таможенная стоимость импортируемого товара превысила последующую стоимость продажи Какой должна быть национальная сертификация бухгалтеров в Узбекистане Как учесть нематериальные активы, поступившие в качестве вклада в уставный фонд Как выплачивать премию по итогам года

Сув таъминоти: ДХШ, бизнесга компенсация ва давлат ижтимоий буюртмалари

01.10.2020

Читать на русском языке

 

Ичимлик суви ва оқава сув тизими модернизация қилинади, ушбу соҳадаги инвестиция лойиҳалари самарадорлиги оширилади (25.09.2020 йилдаги ПФ-6074-сон Фармонга қаранг).

 

2020 йил 1 октябрдан бошлаб ичимлик суви таъминоти ва оқава сув соҳасида инвестиция лойиҳаларини саралаш, амалга ошириш ҳамда уларнинг натижадорлигини мониторинг қилиш бўйича янги тартиб жорий этилади:

  • лойиҳа таклифлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ҳамда пойтахт Кенгашларида муҳокама қилиниши ва фақатгина уларнинг розилиги билан амалга оширилиши шарт. Ҳар бир лойиҳанинг бажарилиши ҳолати мунтазам равишда депутатлар томонидан жойларга чиққан ҳолда мониторинг қилиб борилади;
  • шакллантирилган лойиҳа таклифлари бўйича лойиҳаолди тадқиқотлари «Ўзсувтаъминот» АЖ томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, лойиҳа ташкилотлари ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан биргаликда ҳар бир ҳудуднинг хусусиятларини инобатга олган ҳолда ўтказилади;
  • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари «Ўзсувтаъминот» АЖ билан биргаликда лойиҳаларнинг сифатли амалга оширилиши ва ҳукумат кафолати остида олинган хорижий кредитларнинг қайтарилиши учун жавобгар ҳисобланади;
  • ичимлик суви таъминоти лойиҳаларида лойиҳа ташаббускорининг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ҳисоблагичларнинг мажбурий равишда ўрнатилиши билан бир қаторда ичимлик суви уй хўжалигигача ўтказилиши ҳам назарда тутилган – мазкур харажатлар амалга оширилаётган лойиҳа доирасида ажратилган маблағлар ҳисобидан қопланади.

 

Инвестиция лойиҳалари доирасида молиялаштириш механизми белгиланди:

қурилиши янгидан бошланаётган тайёр ҳолда фойдаланишга топшириладиган объектларни қуришда

 

объектларни шартнома асосида қуришда (кейинги йилга ўтувчи объектлар, объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш ҳолларидан ташқари)

  • ажратилган аванснинг мутаносиб равишда ушлаб қолинишини ҳисобга олган ҳолда, бажарилган ишлар қийматининг 90%и миқдорида ҳар ойда молиялаштириш;
  • шартномада назарда тутилган кафолатли муддат ўтгандан кейин объект қийматининг 10%ини тўлаш

 

  • ишларнинг амалда бажарилишидан келиб чиқиб, объект қийматининг камида 90%и миқдорида ҳар ойда жорий молиялаштириш;
  • қолган 10% миқдоридаги қисмини шартномада назарда тутилган кафолатли муддат ўтгандан кейин, бироқ молиявий йил тугашидан кечиктирмай тўлаш

 

 

1 октябрдан бошлаб ҳудудларда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, сув таъминоти ва оқава сув хизматлари учун тартибга солинадиган нархлар (тарифлар) улар бўйича дастлаб монополияга қарши курашиш ва нархларни тартибга солиш органлари хулосалари олиниб, кейинчалик тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари қарорлари билан маъқулланганидан сўнг тасдиқланади. Тариф истеъмолчиларга кўрсатиладиган хизматлар таннархини тўлиқ қоплаши ҳамда сув таъминоти ва оқава сув ташкилотларини ривожлантириш ва модернизация қилиш харажатлари ҳисобга олиниши лозим.

 

2021–2022 йилларда туман ва шаҳарларнинг ичимлик суви таъминоти тизимларини тадбиркорлик субъектларига давлат-хусусий шериклик (ДХШ) шартлари асосида 30 та лойиҳани топшириш режалаштирилган. Кейинги йилда ушбу лойиҳаларнинг концепциялари тасдиқланади, танловлар (тендер) ўтказилади, ғолиблар билан битимлар тузилади, концепция ва битимлар ДХШ лойиҳаларининг реестрига киритилади. Танловларни (тендерни) ўтказишда фуқаролар йиғини раиси ва бошқа жамоатчилик вакиллари иштирок этади.

 

2021 йил 1 январдан:

а) Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига насос ва сувни чучуклаштирувчи ускуналарни харид қилиш учун:

  • миллий валютада ажратилган кредитларнинг 10 млрд сўмдан ошмаган қисми бўйича кредит фоизи ставкасининг МБ асосий ставкасидан ошадиган, лекин асосий ставканинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисми;
  • хорижий валютадаги кредитларнинг 10 млрд сўм эквивалентидан ошмаган қисми бўйича фоиз харажатларининг тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 30%игача, лекин 3 фоизлик пунктидан кўп бўлмаган қисми 3 йил мобайнида компенсация қилинади;

б) «Ўзсувтаъминот» АЖ туман (шаҳар) сув таъминоти ташкилотларининг молиявий мустақиллигини таъминлаш, аварияларни бартараф этиш, ходимларни моддий рағбатлантириш ва жорий таъмирлашни молиялаштириш учун ичимлик суви таъминоти ва оқава сув хизматларини кўрсатишдан тушган маблағларнинг камида 10%и уларнинг махсус ҳисобрақамларига ўтказилади.

 

1 октябрдан бошлаб аҳоли сони жами 15 мингдан кам бўлмаган, марказлашган ичимлик суви таъминоти етиб бормаган қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига давлат ижтимоий буюртмаларини бериш амалиёти жорий этилади. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳар йили ОАВда, шу жумладан электрон оммавий ахборот воситаларида танлов эълон қилади. Давлат ижтимоий буюртмаларининг мақсадлари, шартлари ва вазифалари Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

 

Давлат буюртмалари доирасида 2021 йилда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида, 2022 йилдан бошлаб эса республиканинг бошқа ҳудудларида лойиҳалар амалга оширилади. Лойиҳаларда оқава сув хизматлар билан таъминлаш ҳам назарда тутилади. Бундай лойиҳаларни молиялаштириш учун Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига 2021 йил учун 14 млрд сўм алоҳида ажратилади. Кейинги йилларда молиялаштириш учун бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва лойиҳалар сони ошириб борилади.

 

Бундан ташқари, қуйидаги янгиликлар босқичма-босқич жорий этилади:

2021 йил 1 январдан

2022 йил 1 январдан

2023 йил 1 январдан

оқава сувларни тозалаш учун замонавий технологияларни танлашда иштирокчилар таклифлари ўртасида тенг шароитлар юзага келган ҳолларда битимни тузиш бўйича устуворлик ҳуқуқи таклиф қилинаётган технологияга сервис хизмат кўрсатиш ва унинг эҳтиёт қисмлари билан узлуксиз таъминлаш мажбуриятини олган иштирокчиларга берилади

  • марказлаштирилган оқава сув тизимига уланмаган аҳоли пунктларида уй-жой комплекслари оқава сув тозалаш иншоотлари билан бирга қурилади;
  • оқава сув тозалаш иншоотларини реконструкция ва модернизация қилиш ёки янги иншоотларни қуриш лойиҳалари бўйича технологик ечимларни саралаш учун танлов (тендер) ўтказиш давомида иншоотнинг келгусидаги эксплуатация харажатларини мақбуллаштириш ва унга жами сарфланган маблағларнинг тўлиқ қопланиши ҳисобга олинади
  • Давлат бюджети, ҳукумат кафолати остида жалб қилинган халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобига ишлаб турган оқава сув тозалаш иншоотларини реконструкция ва модернизация қилиш ҳамда янги оқава сув тозалаш иншоотлари қурилиши билан боғлиқ лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишларида юқори эксплуатация харажатларини талаб қиладиган ва сарфланган маблағларни 10 йилдан кўп муддатда қоплайдиган эски самарасиз технологиялар қўлланилишига йўл қўйилмайди;
  • оқава сув тозалаш иншоотларини реконструкция ва модернизация қилиш ёки янги иншоотларни қуришда узлуксиз тозалаш цикли, хусусан кавитацион-ферментли ишлов бериш инновацион усули ҳамда бошқа инновацион усуллар қўлланилади

 

Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, «Ўзсувтаъминот» АЖ, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси зиммасига қўшимча вазифалар юкланди. Шунингдек уларнинг тузилмасига ўзгартиришлар киритилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.09.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.