Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЕсли при инвентаризации обнаружены неучтенные ОС Должен ли продавец выставлять «минусовый» ЭСФ, если дает скидку по итогам месяца Как общепиту, туроператорам и гостиницам вернуть часть уплаченного в бюджет НДС

Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияда нималарни акс эттириш керак

07.11.2024

Читать на русском языке

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг «Мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарнома, эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларациялар ва манфаатлар тўқнашувини ҳисобга олиш реестрининг намунавий шаклларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи қабул қилинди (05.11.2024 й. АВ рўйхат рақами 3569-сон).

 

Ҳужжат билан:

  • манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарнома;
  • эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларациялар;
  • манфаатлар тўқнашувини ҳисобга олиш реестрининг шакллари тасдиқланмоқда.

 

Хабарномада  ходим ўзининг паспорт маълумотларини, ЖШШИР, яқин қариндошларини Ф.И.Ш. ва бошқа маълумотларини, алоқадор юридик шахс ва манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги маълумотларни акс эттириши лозим.

 

Декларацияда, кўрсатилган маълумотлардан ташқари эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви ҳақида маълумот бўлиши керак.

 

Манфаатлар тўқнашувини ҳисобга олиш реестрида манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича чоралар белгиланиши лозим.

 

Маълумот учун: мазкур шаклларни тўлдириш талаби 06.12.2024 йилдан кучга кирувчи “Манфаатлар тўғрисида”ги  Қонундан келиб чиқади.

Қонун нормалари қуйидагилар учун амал қилади:

  • давлат органларига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, давлат муассасаларига, давлат унитар корхоналарига, давлат мақсадли жамғармаларига;
  • устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 06.12.2024 йилдан кучга киради.

 

Собир Нурбердиев