Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия возникают при продаже акций по рыночной цене Как провести инвентаризацию маркированных товаров Какие льготы и преференции получили предприятия текстильной отрасли Рекомендации об ЭЦП в Buxgalter Pro Рекомендации об ЭЦП в Buxgalter Pro Рекомендации об ЭЦП в Buxgalter Pro

Ўзбекистонда зарарли организмлардан холи ҳудудлар белгиланади

16.11.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 6.11.2020 йилдаги «Зарарли организмлардан холи ҳудудлар ва зарарли организмлар миқдори кам бўлган ҳудудларни белгилаш тартиби тўғрисидаги ҳамда ўсимликлар карантини объектини йўқ қилиш ва унинг ўчоғини бартараф этиш дастурини ишлаб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги 695-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонунга мувофиқ қабул қилинган.

 

Қарор билан Зарарли организмлардан холи ҳудудлар ва зарарли организмлар миқдори кам бўлган ҳудудларни белгилаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унда қуйидаги механизмлар белгиланди:

  • экспорт қилувчи мамлакатнинг зарарли организмлардан холи бўлган ҳудудлари ҳамда зарарли организмлар миқдори кам бўлган ҳудудларидан карантин остидаги маҳсулотларни олиб киришда фитосанитария хавфини бошқариш;
  • Ўзбекистон Республикасида зарарли организмлардан холи бўлган ҳудудлар ва зарарли организмлар миқдори кам бўлган ҳудудларни белгилаш;
  • хорижий мамлакатлардаги тоза ҳудудлар ҳамда кам зарарланган ҳудудларни тан олиш.

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясига қуйидаги вазифалар топширилди:

  • аҳоли, шу жумладан, тадбиркорлик субъектлари орасида мунтазам равишда ўсимликлар карантини тартиби билан таништириш ва уларни тушунтириш юзасидан тизимли тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш;
  • Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мақсади ҳамда мазмун-моҳияти ОАВда кенг ёритилишини таъминлаш;
  • манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-хуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштириш.

 

Шунингдек ҳужжат билан Ўсимликлар карантини объектини йўқ қилиш ва унинг ўчоғини бартараф этиш дастурини ишлаб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ушбу дастурнинг амалга оширилиши ҳудудларга зарарли организмлардан холи бўлган ҳудуд ёки зарарли организмлар миқдори кам бўлган ҳудуд мақомини белгилаш учун имконият яратади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 7.11.2020 йилдан кучга кирди.

 

Баҳодир Бухорий.