Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан компенсация ва кафиллик тақдим этиш шартлари ўзгармоқда

28.03.2023

Читать на русском языке

Президент томонидан 25.03.2023 йилдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ПФ-43-сон Фармон имзоланди.

 

Ҳужжатга мувофиқ:

 

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (кейинги ўринларда – Жамғарма) томонидан кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларига тижорат банкларининг миллий валютада ажратиладиган, қиймати 5 млрд сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган кредит (лизинг)лари бўйича:

  • 1-3 тоифадаги туман (шаҳар)ларда жойлашган кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳалари бўйича фоиз ставкасининг асосий ставкадан ошган, бироқ Марказий банк асосий ставкасининг 30 % кўп бўлмаган қисмини;
  • 4-5 тоифадаги туман (шаҳар)ларда жойлашган кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳалари бўйича фоиз ставкасининг асосий ставкадан ошган, бироқ Марказий банк асосий ставкасининг 40 % кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун уч йил муддатгача компенсация тақдим этилади.

 

Фарғона вилояти Сўх туманида рўйхатга олинган ва фаолият юритаётган кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларига тижорат банкларининг миллий валютада ажратиладиган, қиймати 10 млрд сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган кредит (лизинг)лари бўйича фоиз ставкасининг 10 фоизлик пунктидан юқори қисмини қоплаш учун 3 йил муддатгача компенсация тақдим этилади.

 

Маълумот учун: компенсация «2+1» тамойили асосида аввал кредит (лизинг)нинг дастлабки икки йилига тақдим этилади, тадбиркорлар томонидан бизнес-режада кўзда тутилган маҳсулот (хизмат)ларни сотиш ҳамда иш ўринлари яратиш кўрсаткичлари тўлиқ бажарилган тақдирда, қўшимча бир йилга узайтирилади.

 

Шунингдек Жамғарма томонидан тижорат банклари кредит (лизинг)ларига кафиллик:

  • 1-3 тоифадаги туман (шаҳар)ларда жойлашган кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларига ажратиладиган кредит суммасининг 50 фоизигача (50 фоизи ҳам киради), бироқ умумий қиймати 2,5 млрд сўмдан ошмаган миқдорда;
  • 4-5 тоифадаги туман (шаҳар)ларда жойлашган кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларига ажратиладиган кредит суммасининг 75 фоизигача (75 фоизи ҳам киради), бироқ умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда тақдим этилади.

 

Маълумот учун: «аъло» кредит тарихига эга бўлган кичик тадбиркорлик субъектларига, улар аввал олган кредитлари бўйича Жамғарма кафиллигидан фойдаланаётган бўлишидан қатъи назар қўшимча кредитлар бўйича белгиланган умумий миқдор ва шартлар доирасида кафилликлар тақдим этилади».

 

Шунингдек, Жамғармани бошқариш бўйича Кенгашнинг янгиланган таркиби тасдиқланмоқда.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.03.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах