Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОбязательно ли принимать нового сотрудника для получения очередной преференции В каких случаях налоговые органы вправе провести повторный налоговый аудит Что изменится в Узбекистане в мае 2024 года

Кучли таъсир қилувчи моддалар учун ТИФ ТН кодлари жорий этилмоқда

22.08.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 19.08.2023 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 399-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатга мувофиқ, “тапендол” гиёҳвандлик воситаси Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши чекланган гиёҳвандлик воситалари рўйхатига киритилмоқда.

 

Бундан ташқари,  кучли таъсир қилувчи моддаларни чегарадан ўтказишда тегишли тарзда божхона расмийлаштирувини амалга ошириш мақсадида уларга ТИФ ТН кодлари бириктирилмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.08.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев