Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак считать налог на прибыль, если ПУ не получает дохода в Узбекистане Как оформить ЭТТН, если в пути груз перекладывается в другой транспорт Как реагировать на отказ в приеме декларации о совокупном годовом доходе С 1 мая 2024 года увеличивается величина минимальных потребительских расходов Как представить отчетность по налогу с оборота

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича органлари қарори суд ҳукмини бекор қилиши мумкин

29.09.2023

Читать на русском языке

“Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар фаолиятини такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

 

Жиноят процессуал кодексига киритилиши режалаштирилаётган нормага кўра, суднинг қонуний кучга кирган ҳукми ва ажрими БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталарининг Ўзбекистон Республикаси юрисдикциясидаги шахснинг тегишли хабарномаси асосида қабул қилган қарорига мувофиқ бекор қилиниши ҳамда иш юритиш қайтадан бошланиши мумкин. Бундай қарор янги очилган ҳолатлар рўйхатига киритилади.

 

Маълумот учун: бугунги кунда янги очилган ҳолатлар қуйидагилардан иборат:

1) жабрланувчининг ёки гувоҳнинг била туриб ёлғон кўрсатма ёхуд экспертнинг била туриб ёлғон хулоса берганлиги, худди шунингдек ашёвий далиллар, тергов ва суд ҳаракатлари баённомаларининг ҳамда бошқа ҳужжатларнинг сохта эканлиги ёки била туриб нотўғри таржима қилинганлиги қонунга хилоф, асоссиз ёки адолатсиз ҳукм, қонунга хилоф ёки асоссиз ажрим чиқарилишига сабаб бўлганлиги суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланганлиги;

2) суриштирувчининг, терговчининг ёки прокурорнинг жиноий хатти-ҳаракатлари;

3) судьянинг жиноий хатти-ҳаракатлари;

4) ўз ҳолича ёки илгари аниқланган ҳолатлар билан биргаликда маҳкумнинг айбсизлигидан ёхуд у ҳукм этилганига нисбатан оғирлиги даражаси бўйича бошқа жиноят содир этганлигидан ёхуд оқланган шахснинг ёки ўзига нисбатан иш тугатилган шахснинг айбдорлигидан далолат берадиган бошқа ҳолатлар.

 

Худди шу мазмундаги нормалар Фуқаролик процесессуал кодекси ҳамда Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексга киритлмоқда.

 

Шунингдек, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги мажбуриятларни назорат қилиш учун Олий Мажлис палаталарининг Парламент комиссияси ташкил этилиши белгиланмоқда.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.


 

Собир Нурбердиев