"Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш доирасида яна иккита ижтимоий ёрдам тури жорий қилинди.
Сув фонди ерларидан самарали фойдаланишни қандай таъминлаш мумкин
Сувдан фойдаланиш соҳасида бозор механизмларини қўллаш кенгайтирилмоқда: сув фонди ерларини шаффоф ижара тизими орқали хўжалик айланмасига янада фаол жалб этиш режалаштирилган бўлиб, бу сув хўжалиги ташкилотлари учун қўшимча даромад манбаларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш имконини беради.
Ёшларнинг бизнес ғоялари қандай қўллаб-қувватланади
Келгуси уч йилда 300 мингдан ортиқ ёшларни имтиёзли молиялаштириш ва бандлик дастурлари билан қамраб олиш режалаштирилган. Янги механизмлар ўқитиш, ўз ишини бошлаш ва бизнес лойиҳаларни амалга ошириш учун имтиёзли микроқарзлар ва кредитлар ажратишни назарда тутади.
Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақаларни тўлашда нималар ўзгарди
Ихтиёрий асосда суғурталанган шахсларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси МҲТЭКМнинг 5 бараваригача миқдорда тўланади.
Беш йиллик экологик мониторинг дастури тасдиқланди
У атроф-муҳит ҳолатини, табиий объектларнинг ифлосланиш даражасини ва экотизимларга салбий таъсирнинг оқибатларини тизимли равишда кузатиш имконини беради. Кузатув натижалари мунтазам равишда йиллик экологик бюллетенларда эълон қилиб борилади.
Кичик ва ўрта бизнес янги молиявий хизматлар билан қўллаб-қувватланади
Президентнинг 26.05.2026 йилдаги ПҚ-204-сон қарорида белгиланган чора-тадбирлар кредитлашни жадаллаштириш, сунъий интеллектни жорий этиш ва молиядан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришни таъминлайди.
Умумий солиқларга мажбурий ўтиш чегараси оширилди
Президентнинг 26.05.2026 йилдаги ПФ-100-сон Фармони кичик бизнес учун солиқ тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорлик фаолиятини янада рағбатлантиришга қаратилган.
Сел-тошқин сувларидан самарали фойдаланиш қандай таъминланади
Сел сувларини тўплаш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича янги лойиҳалар ишга туширилмоқда. Бешта сел сув омборининг қурилиши қишлоқ хўжалиги ерларининг сув таъминотини яхшилаш, минглаб гектар янги ерларни фойдаланишга киритиш имконини беради.
Илмий кадрлар тайёрлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
Устувор йўналишлар бўйича докторантлар учун стипендиялар миқдори оширилади, илмий даража олишда лойиҳавий ёндашув жорий этилади, диссертация ҳимоя қилиш тартиб-таомиллари сезиларли даражада соддалаштирилади.
"Сифатли давлат бошқаруви" дастури жорий этилмоқда
Унинг доирасида 2026 йилдан бошлаб вазирликлар, қўмиталар ва агентликлар бошқарув самарадорлиги ва сифатининг ягона мезонлари бўйича мунтазам баҳоланади.
Чет элликлар махсус солиқ режимини қандай олишлари мумкин
Режим мамлакат ташқарисида олинган даромадларни солиқдан озод қилишни назарда тутади. Янги регламент ариза топшириш шартлари, талабгорларга қўйиладиган талаблар ва махсус йиғим тўланганда солиқ резиденти мақомини олиш механизмини белгилайди.
266-сон ВМҚ бўйича қайта ишланган маҳсулотларга божхона божи қандай ҳисобланади
2027 йил 1 мартга қадар қайта ишланган тайёр маҳсулотларни эркин муомалага чиқаришда товарларнинг божхона қийматини аниқлаш ва божхона тўловларини ҳисоблашнинг янги тартиби тажриба тариқасида амал қилади.
Қурбон ҳайитида етим болалар ва беморларга ёрдам берилади
Президент қарорида оғир аҳволдаги болалар ва онкологик касалликларга чалинган беморларни даволашни молиялаштириш, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга пул тўловлари бериш, масжид ва қабристонларни ободонлаштириш кўзда тутилган.
Ўзбекистон Янги тараққиёт банки тўғрисидаги битимга қўшилди
Халқаро молия институти билан ҳамкорлик мамлакатнинг транспорт, энергетика, сув таъминоти, рақамлаштириш ва "яшил" иқтисодиётни ривожлантиришга узоқ муддатли инвестицияларни жалб қилиш имкониятларини кенгайтиради.
Экспортнинг фитосанитар назорати хавфларни бошқариш тизимига ўтказилади
Янги тизим текширувлар сонини қисқартириш, юкларни расмийлаштиришни тезлаштириш ва бизнес харажатларини камайтириш имконини беради, хавф даражаси паст бўлган маҳсулотларнинг бир қисми эса "E-Fitouz" платформаси орқали автоматик равишда назоратдан ўтказилади.
Президентнинг янги ПФ-95-сон Фармони солиқ маъмуриятчилигида нималарни ўзгартиради
2026 йил 1 июлдан солиқ тўловчилар учун текширувдан олдинги таҳлил доирасида аниқланган тафовутлар бўйича аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёки асослантирувчи ҳужжатларни тақдим этиш мажбурияти бекор қилинади.
Ёшларни оилавий ҳаётга қандай тайёрлашади
Туман ва шаҳарларда психологик, ҳуқуқий ва тиббий ёрдам кўрсатувчи оилавий маслаҳат пунктлари очилади. Улар ёш оилаларга бола тарбияси, оилавий бюджет ва низоларнинг олдини олиш бўйича таълим бериш билан шуғулланади.
Қурбон ҳайитида ўзбекистонликлар 5 кун дам олишади
Президент "Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарорни имзолади.
Солиқ органлари кўчмас мулк ва қурилиш материаллари бўйича бозор нархлари ва солиқ базасини қандай аниқлайдилар
Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2026 йилдаги 253-сон қарори билан кўчмас мулк объектлари ва ёғочдан тайёрланган қурилиш материаллари учун товарларнинг бозор нархини ва унинг асосида солиқ базасини аниқлаш тартиби белгиланган.
Ер ижарасини онлайн узайтириш мумкин бўлади
Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали ер участкалари ижара шартномаларини янги муддатга узайтириш тартиби тасдиқланди. Янги маъмурий регламент ариза топшириш муддатлари, рад этиш асослари ва қарорлар устидан шикоят қилиш тартибини белгилайди.



