Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия влекут закуп и перевозка товара за пределами Узбекистана Как оформить закуп сельхозпродукции общепиту, если в общем объеме реализации – менее 90% собственной продукции Когда можно применить нулевую ставку НДС

Адлия органлари ННТ фаолиятини қандай ўрганадилар

13.08.2018

Читать на русском языке


Вазирлар Маҳкамасининг 8.08.2018 йилдаги 635-сон қарори билан Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини адлия органлари томонидан мониторинг қилиш ва ўрганиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. 

 

Белгиланишича, ННТ фаолиятининг давлат назорати улар томонидан қонун ҳужжатлари ва ўз таъсис ҳужжатларига риоя этилишини, шунингдек уларга ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини ўрганишга йўналтирилган бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади:   

  • мониторинг – ННТларга ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши бўйича маълумотларни тизимли равишда йиғиш, ўрганиш ва таҳлил қилиш жараёни;
  • режали ўрганиш – адлия органи раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланадиган иш режасига мувофиқ ўтказиладиган ўрганиш;
  • режадан ташқари ўрганиш – адлия органи томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва ҳолларда амалга ошириладиган иш режасига киритилмаган ўрганиш.

 

Мониторинг

 

Мониторинг ННТнинг фаолиятига оид адлия органидаги мавжуд ҳужжатларни, шу жумладан ҳисоботларни, олдин ўтказилган ўрганиш натижалари бўйича тузилган маълумотнома, далолатномаларни, аниқланган қоидабузилишлар бартараф қилинганлиги тўғрисидаги маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш йўли билан амалга оширилади.

 

Бундан ташқари, адлия органларининг масъул мансабдор шахслари ННТ томонидан ўтказилган тадбирларда иштирок этиш натижалари бўйича маълумотнома тузишлари лозим. Бошқа ахборот қатори, унда аниқланган қонунбузишлар тўғрисидаги ахборот қайд этилади.

 

Ўрганиш

 

Қуйидагилар ўрганишларни ўтказиш учун асос бўлади:

  • Олий Мажлис палаталари, Президент девони ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари ёки ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида чиқарилган адлия вазирининг буйруғи;
  • адлия органларининг иш режалари – ННТни иш режасига қўшиш учун асос бўлиб унинг давлат рўйхатидан ўтказилганидан ёки охирги ўрганиш ўтказилганидан 3 йил ўтганлиги ҳисобланади;
  • адлия органлари томонидан ўтказилган мониторинг ҳамда бошқа ННТлардан олинган маълумотлар (ҳисоботлар) таҳлили;
  • ННТлар томонидан қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибга риоя этилмаган ҳолда ўтказилган тадбирлар;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликларини тиклаш ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги мурожаатлари;
  • оммавий ахборот воситалари берган хабарлар, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштирилган маълумотлар.

 

Режадан ташқари ўрганиш ушбу ўрганишга асос бўлган аниқ фактлар бўйича ўтказилади.

 

Ўрганишлар адлия органи раҳбарининг буйруғига мувофиқ амалга оширилади. Буйруқда ўрганишнинг мақсад ва вазифалари, ўрганиладиган ННТ номи, ўрганиш даври ва уни ўтказиш муддатлари, ўрганишни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳи аъзолари таркиби, уларнинг исми, фамилияси ва лавозими, ўрганиш ҳужжатларини умумлаштириш ва таҳлил қилиш вазифаларини амалга оширувчи ходимларнинг исми, фамилияси ва лавозими ҳамда ўрганиш натижасини муҳокама қилишга доир масалалар кўрсатилиши зарур.   

 

Ўрганиш тўғрисидаги буйруқ у ўтказилишидан камида 10 кун олдин қабул қилинади ва шу куннинг ўзида ННТ раҳбари бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилинади. Хабарномада ўрганишни ўтказиш учун асос, ўрганиладиган ННТлар рўйхати, соҳаси, ўрганиладиган давр ва уни ўтказиш муддати, ишчи гуруҳ таркиби кўрсатилиши зарур. Хабарномага ўрганиш саволномаси илова қилинади. У қатъий рўйхат ҳисобланмайди ва ишчи гуруҳнинг асослантирилган таклифига кўра адлия органи раҳбари томонидан унга қўшимча масалалар киритилиши мумкин.

 

Ўрганиш муддати 30 кундан ошмаслиги керак, бироқ у ишчи гуруҳ раҳбарининг асослантирилган билдиргиси асосида яна 30 кунга узайтирилиши мумкин.  

 

Ўрганиш натижаси юзасидан 2 нусхада давлат тилида маълумотнома тузилади (заруратга кўра бошқа тилларда ҳам тузилиши мумкин). Маълумотномада қонунбузилиши ҳолатлари ёхуд уларнинг мавжуд эмаслиги акс эттирилади. Маълумотнома ишчи гуруҳ раҳбари ва аъзолари, шунингдек ННТ раҳбари томонидан имзоланади.

 

Таъсир чоралари

 

Адлия органи раҳбари мониторинг қилиш ёки ўрганиш ўтказиш натижаларига кўра қуйидаги таъсир чораларини кўришга ҳақли:

  • ННТлар фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида белгиланган муддатларда бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш, таъсис ҳужжатларини ва қонун ҳужжатларини бузганлиги учун мансабдор шахсларни белгиланган жавобгарликка тортиш учун, шунингдек уларнинг айби билан давлатга ёки ННТга етказилган моддий зарарни қоплаш бўйича юқори турувчи органларга ёки судга мурожаат қилиш;
  • сиёсий партияларнинг уставларида назарда тутилган фаолиятини давлат томонидан молиялаштиришни тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • ННТларнинг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларини, улар томонидан Ўзбекистон қонун ҳужжатлари бузилган ҳолларда аккредитациядан маҳрум қилиш;
  • қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа таъсир чораларини амалга ошириш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.08.2018 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов.





 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_