Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОбязательно ли оформлять акт закупки в электронной форме Какой первичный документ составить, если счет-фактура «опаздывает» Как составлять отчет о финансовых результатах по НСБУ

Аудитор лицензияси «қимматлашди»

15.03.2019

Читать на русском языке

 

Ҳукумат аудиторлик фаолиятини лицензиялашнинг янги тартибини тасдиқлади (ВМнинг 13.03.2019 йилдаги 218-сон қарори).

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 19.09.2018 йилдаги ПҚ–3946-сон қарори билан ушбу соҳа ислоҳ қилина бошлади. Унда кўп ўзгартиришлар киритиш тўғридан-тўғри назарда тутилган, шу сабабли аввал шарҳ билан танишишни тавсия этамиз.

 

Шунингдек янги тартибнинг қуйидаги жиҳатларига эътиборингизни қаратамиз:

 

биринчидан, лицензияни олиш ёки қайта расмийлаштириш учун аризада аудиторлик ташкилотининг электрон манзилини кўрсатиш мумкин. Бу ҳолда қабул қилинган қарор ҳақидаги хабарнома автоматлаштирилган тизим орқали электрон шаклда келади. Ҳужжатларни юридик шахснинг ЭРИ билан тасдиқлаб, электрон шаклда тақдим этиш мумкин;

 

иккинчидан, ариза берувчи тақдим этадиган ҳужжатлар пакети анча қисқарди. Энди меҳнат дафтарчалари (нусхаси олиниб, асли қайтарилади) ва асосий иш жойи бўйича штатдаги аудиторлар (камида тўрт нафар, таҳр.) ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқларнинг тасдиқланган нусхаларини илова қилишнинг ўзи кифоя;

 

учинчидан, лицензия берганлик учун давлат божи ЭКИҲнинг 4 бараваридан 10 бараваригача оширилди;

 

тўртинчидан, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар аудиторлик ташкилоти томонидан бартараф этилганидан кейин лицензияловчи орган ёки суд унинг амал қилишини тиклаш тўғрисида қарор қабул қиладиган муддат 10 кундан 3 кунгача қисқарди.

 

Жараённинг қолган жиҳатларига катта ўзгартиришлар киритилмади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.03.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.