Президентнинг 19.07.2018 йилдаги ПҚ–3874-сон қарори билан Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ҳузуридаги Марказда кўрсатилган ҳужжатларни комплекс экспертизадан ва рўйхатдан ўтказиш ҳолатларига тузатиш киритилди.
Тендер ҳужжатлари ва техник вазифалар
Маълумот учун:
тендер ҳужжатлари – тендерни ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиб-таомили шартлари тўғрисидаги бошланғич ахборотни, шунингдек тендерга қўйиладиган товарнинг (ишнинг, хизматнинг) квалификация, техник, нархига оид ва бошқа хусусиятларини ўз ичига олган ҳужжатлар пакети;
техник вазифа (ТИА/ТИҲ ишлаб чиқиш учун техник вазифа билан адаштирманг) –товарнинг (ишнинг, хизматнинг) асосий мақсади, унинг хусусиятига оид давлат буюртмачисининг талаблари, бошланғич маълумотлар, давлат томонидан харид қилишнинг мақсад ва вазифалари тавсифи, товарни етказиб бериш, ишларни бажариш, хизматларни кўрсатиш муддатлари, сифат кафолати, ҳисобот тавсифи ва ҳажми, шакллари (зарур бўлганда), товарга (ишларга, хизматларга) қўйиладиган талаблар асосланиши, эквивалент кўрсаткичлар, иқтисодий, бошқа махсус талабларни ўз ичига олган ҳужжат.
Энди Давлат томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилиш учун тендер ҳужжатларини ва техник вазифаларни комплекс экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда (20.02.2018 йилдаги ПҚ–3550-сон қарорга 2-илова) белгиланишича, Марказда қуйидагилар экспертизадан ўтказилиши лозим:
а) битта шартнома бўйича қуйидаги миқдордан ошадиган давлат харидларига доир тендер ҳужжатлари:
- 6 минг ЭКИҲ, бюджет буюртмачиси томонидан амалга ошириладиган (илгари – экв. 100 минг АҚШ доллари);
- 25 минг ЭКИҲ, корпоратив буюртмачи томонидан амалга ошириладиган (илгари – экв. 500 минг АҚШ доллари).
Бунда аниқлик киритилган: корпоратив буюртмачи давлат харидини бюджет маблағлари ҳисобига амалга ошираётган бўлса, корпоратив буюртмачига мазкур харид доирасида бюджет буюртмачиси сифатида қаралади;
б) техник вазифалар:
- 5 минг ЭКИҲдан ортиқ миқдордаги товарларни (ишларни, хизматларни) давлат томонидан харид қилиш учун (илгари – 100 минг АҚШ доллари);
- экв. 50 минг АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги, стратегик харид қилувчи, шунингдек устав фондида (капиталида) стратегик харид қилувчининг улуши бўлган ташкилот томонидан амалга ошириладиган товарларни (ишларни, хизматларни) давлат томонидан харид қилиш учун (ўзгартиришсиз қолдирилган).
Бунда аниқлик киритилган: ягона етказиб берувчилар ёки агентлар орқали товарларни (ишларни, хизматларни) давлат томонидан харид қилишга техник вазифалар бевосита буюртмачилар томонидан ягона етказиб берувчилар ёки агентлар билан келишгандан сўнг экспертизадан ўтказиш учун Марказга киритилади.
Контрактлар
Контрактларни экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга (20.02.2018 йилдаги ПҚ–3550-сон қарорга 3-илова) киритилган тузатишларга мувофиқ, қуйидагилар экспертизадан ва рўйхатдан ўтказилиши лозим:
а) экв. 50 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлган миқдордаги, стратегик харид қилувчилар, шунингдек устав фондида (капиталида) стратегик харид қилувчиларнинг улуши бўлган ташкилотлар томонидан тузиладиган контрактлар, импорт контрактлари ва уларга қўшимча битимлар (илгари – қўшимча битимларни экспертизадан ва рўйхатдан ўтказиш зарур ёки зарур эмаслиги савол туғдираётган эди). Бунда контрактлар, импорт контрактлари қиймати қўшимча битим суммасининг 0,1%и миқдорида ошган тақдирда, қўшимча битимларни комплекс экспертизадан ўтказганлик учун ҳақ тўланади;
б) экв. 100 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлган миқдордаги, бюджет ва корпоратив буюртмачилар томонидан тузиладиган импорт контрактлари ва уларга қўшимча битимлар (илгари – харид қилиш манбалари: бюджет маблағлари, мақсадли жамғармалар, ташқи қарзлар ва бошқаларга қараб белгиланган);
в) экв. 100 минг АҚШ долларига тенг бўлган миқдордаги, бюджет тизимининг бюджетлари, Ўзбекистонни ривожлантириш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси, шунингдек Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига тузиладиган импорт контрактлари ва уларга қўшимча битимлар (илгари – ривожлантириш давлат дастурларига, ёхуд Президент ва Ҳукумат қарорларига киритилган лойиҳалар доирасидаги контрактлар, ҳатто хусусий инвесторлар томонидан молиялаштирилганда ҳам, экспертизадан ўтказилиши лозим эди).
Қачон экспертизадан ва рўйхатдан ўтказиш талаб этилмайди
Давлат томонидан харид қилиш учун тендер ҳужжатлари ва техник вазифалар |
Контрактлар |
Қуйидагилар давлат томонидан харид қилинганда:
|
Тузиладиган қуйидаги контрактлар, импорт контрактларига нисбатан:
Халқаро шартномалар ва инвестиция битимларида бошқача тартиб белгиланган бўлса, контрактлар, импорт контрактларига нисбатан ҳам талаб этилмайди. |
Бу – муҳим! Айрим турдаги товарларни (ишларни, хизматларни) давлат томонидан харид қилишга тендер ҳужжатлари ва техник вазифаларни экспертизадан ўтказиш, шунингдек айрим контрактлар, импорт контрактларини экспертизадан ва рўйхатдан ўтказиш талабининг мавжуд эмаслиги бу ҳолларда тегишли харид тартиб-таомилларини ўтказиш мажбуриятини бекор қилмайди («Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуннинг 1-моддаси 3-қисмига қаранг).
Ҳужжат бошқа бир қатор ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз ичига олган, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.07.2018 йилдан кучга кирди.
Самир Латипов.