Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОблагается ли налогами импорт услуг по доставке грузов Чего не хватает в предлагаемых к утверждению формах финансовой отчетности по НСБУ и по МСФО Что меняется в порядке составления финансовой отчетности Как зачесть налог на прибыль, уплаченный за рубежом, и отразить в налоговой отчетности Облагаются ли налогом на прибыль доначисленные суммы НДС

Давлат ижтимоий буюртмалари ҳақидаги эълонлар давлат харидлари порталида жойлаштирилади

03.04.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2024 йилдаги ВМҚ-152-сонли  “Ижтимоий шериклик механизмларининг янада такомиллаштирилиши муносабати билан Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаси бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

 

Давлат бошқаруви органларига ННТдан келиб тушган лойиҳаларни кўриб чиқиш, умумлаштириш ҳамда давлат ижтимоий буюртмасини бажариш натижаларининг самарадорлигини аниқлаш давлат бошқаруви органлари ҳузуридаги жамоатчилик назорати ва ижтимоий шерикликни ривожлантириш бўйича жамоатчилик кенгашлари томонидан амалга оширилади.

 

Битта давлат ижтимоий буюртмасини бажариш учун БҲМнинг 6000 бараваригача бўлган миқдорда маблағлар ажратилиши мумкин.

 

Давлат ижтимоий буюртмасини бажариш доирасида лойиҳа ижрочиларининг меҳнатига тўланадиган ҳақ, моддий-техник базани мустаҳкамлашга йўналтирилган маблағ ва бошқа маъмурий харажатларнинг миқдори ажратилган маблағларнинг 20%дан ошмаслиги лозим.

 

Эндиликда давлат ижтимоий буюртмалари ҳақидаги эълонлар давлат харидлари порталида жойлаштирилади. Танловда қатнашиш учун аризалар хам ушбу портал орқали амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.03.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев