Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак преодолеть сложности внедрения отчетности по кодам 29 и 137 Как учесть расходы на служебный автомобиль при расчете налога на прибыль Как использовать чистую прибыль Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за декабрь 2024 года

Электрон аукционда тадбиркорлик учун ерни қандай олиш мумкин

09.07.2018

Читать на русском языке

 

Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон аукцион орқали доимий фойдаланишга бериш тартиби тўғрисидаги низом (ВМнинг 30.06.2018 йилдаги 493-сон қарорига 1-илова) эълон қилинди.   

 


Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ).

 


 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 20.04.2018 йилдаги ПҚ–3677-сон қарорига мувофиқ, 2018 йил 1 июлдан бошлаб «E-IJRO AUKSION» майдончаси орқали электрон аукционда (бошланғич нархни ошириш тартибида) тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун ер берилади. Шарҳга қаранг.

 

Қабул қилинган ҳужжатда белгиланишича, аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарнома оператор веб-порталида у ўтказилишидан камида 30 календарь кун аввал жойлаштирилиши керак. Аукцион 2 шаклда ўтказилиши мумкин:

 

  • ёпиқ аукцион – фақат ер участкаси жойлашган туманда (шаҳарда) рўйхатга олинган (доимий яшовчи) юридик ва жисмоний шахслар иштирок этишлари мумкин;
  • очиқ аукцион – барча юридик ва жисмоний шахслар иштирок этишлари мумкин.

 

Электрон аукционда иштирок этишга буюртманомалар хабарнома жойлаштирилган кундан бошлаб автоматик тарзда қабул қилинади, аукционни ўтказиш кунидан 2 иш куни олдин (соат 13:00 да) якунланади. Буюртманома сайтда тўлдирилади ва электрон рақамли имзо билан тасдиқланади (махсус ЭРИ аукцион оператори – Мажбурий ижро бюроси қошидаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК томонидан берилади). Шунингдек участка бошланғич қийматининг 20%и миқдорида закалат киритиш ва буюртманомада тўлов ҳужжати реквизитларини кўрсатиш талаб этилади. Тўлов ҳужжатининг тўлов мақсадида лот рақами кўрсатилган бўлиши лозим, ҳар бир объект бўйича алоҳида тўлов ҳужжати талаб этилади.  

 

Ер участкасининг бошланғич нархи қуйидагиларни ўз ичига олади:

 

  • бир йиллик ер солиғи ставкаси миқдори* (ставкалар – бу ерда);
  • ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш ишларининг қиймати: майдони 0,01 гектардан 0,05 гектаргача бўлганда – 2 ЭКИҲ; 0,05 гектардан 0,1 гектаргача бўлганда – 3 ЭКИҲ; 0,1 ва ундан кўп гектар бўлганда – 5 ЭКИҲ.

 

Аукцион иш куни мобайнида соат 9:00 дан 18:00 гача у якунлангунга қадар иштирокчилар шахсини ошкор қилмасдан ўтказилади. Бироқ бу иштирокчилар кун давомида ўзлари учун қулай пайтда ўз таклифларини билдиришга ҳақли эканликларини англатмайди. Гап шундаки, охирги таклифдан сўнг 10 дақиқа давомида ҳеч ким кейингисини тасдиқламаса, уни тасдиқлаган иштирокчи аукцион ғолибига айланади. Яъни аукцион соат 9:00 дан 18:00 гача давом этиши учун бошланғич нарх камида 54 марта 5%га (аукцион қадами) ошириб борилиши зарур. Шу тариқа, кун охирига келиб лот қиймати камида 270%га ошиши мумкин. Соат 18:00 бўлиши билан фаол савдо тўхтатилмай, соат 21:00 гача худди шу тарзда давом эттирилиши мумкин. Бу ҳолда соат 21:00 гача охирги таклифни билдирган иштирокчи ғолиб деб топилади.       

 

Бу – муҳим! Портал операторининг воситачилик ҳақи участкани сотиш суммасининг 5%игача миқдорини ташкил этиши мумкин.

 

Аукцион якунлангач, унинг натижалари порталда эълон қилинади, шунингдек аукцион ташкилотчиси унинг баённомасини тегишли ҳокимликка юборади. Ҳокимлик 3 кун давомида ер участкасини ажратиш тўғрисида қарор чиқаради ҳамда уни ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиалига юборади, у ерда участканинг кадастр ҳужжатлари белгиланган тартибда расмийлаштирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 3.07.2018 йилдан кучга кирди.

 
 

Самир Латипов.



* Эҳтимол, бир йиллик ер солиғи суммаси назарда тутилаётгандир.