Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Ички ишлар органлари: Жиззахда ўзгаришлар рўй берди

25.06.2018

Читать на русском языке

 

Вазирлар Маҳкамасининг  12.06.2018 йилдаги “Жиззах вилоятида жамоат тартибини сақлашни, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ва жиноятчиликка қарши курашишни самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 450-сон қарори қабул қилинди.

 


Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ).

 


 



Жиззах ИИБ Мувофиқлаштириш бошқармасига, шаҳар бўлинмалари – унинг бўлимларига айлантирилди

 

Жиззах шаҳар ИИБ негизида Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ташкил этилди, шаҳар бўлинмалари эса Мувофиқлаштириш бошқармаси ички ишлар бўлимларига айлантирилди. Кучлар ва воситаларни мақсадли жойлаштириш шаҳарни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ҳудуди доирасида амалга оширилади.

 

Бошқармага ш.ж ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси ва уларнинг олдини олиш билан боғлиқ қўшимча таҳлилий ва ташкилий вазифалар юклатилди. Бўлимлар раҳбарлари бириктирилган ҳудуд доирасида хизмат вазифаларини бажариш бўйича мустақил қарор қабул қиладилар ва мавжуд куч ва воситаларни жой-жойига қўядилар. Бунда Мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ва ИИБ бошлиқлари зиммасига ишнинг натижадорлиги, сифатли, тўлиқ амалга оширилиши ва қабул қилинадиган қарорларнинг пировард натижаси учун шахсий масъулият юкланди.

 

Аҳоли билан доимий мулоқот йўлга қўйилади

 

Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи ҳудудий ички ишлар органлари фаолияти масалалари бўйича ҳар ўн кунда аҳоли билан, шу жумладан, маҳаллий телеканаллар орқали махсус кўрсатувларни ҳар ойда трансляция қилиш йўли билан очиқ мулоқот ўтказади.

Жиззах вилоятининг барча даражалардаги секторлари раҳбарлари ҳар ҳафтада бевосита жойларга чиқиб секторнинг камида 3 та маҳалласида аҳолининг муҳим муаммоларини ўрганади, уларни ҳал этиш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўради.

 

Профилактика инспекторларини алмаштириш – ҳар 5 йилда

 

Жиззах вилоятининг янги тайинланган профилактика инспекторини фуқаролар йиғинлари ва маҳалла аҳолисига таништириш мажбурий тартибда тегишли сектор раҳбари томонидан амалга оширилади. Бунда инспекторларни зоналараро алмаштириш, қоидага кўра, бириктирилган маҳалла ҳудудида камида 5 йил ишлагандан кейин амалга оширилади.

 

Уларга қўшимча равишда бириктирилган ҳудудда яшайдиган оилаларни ҳар куни ўрганиш, кейинчалик оилалар ҳар бирининг аъзоларини бўлиши мумкин бўлган ҳуқуққа зид хулқ-атвор ва хатти-ҳаракатлар, биринчи навбатда, маиший тусдаги хатти-ҳаракатлар юзасидан якка тартибда диагностика қилиш, профилактик тусдаги амалий чора-тадбирлар кўриш вазифаси юклатилди.

 

Бундан ташқари, профилактика инспекторлари  маҳаллада криминоген вазиятни яхшилашнинг муҳим омили сифатида аҳолининг, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширишлари зарур.

 

Мультимедия гуруҳи ташкил этилди

 

Жиззах вилояти ИИБнинг матбуот гуруҳи Жиззах вилояти ИИБнинг ахборот мультимедия гуруҳига айлантирилди. Унинг асосий вазифалари: креатив ёндашувлар асосида жиноятлар ва ҳодисалар тўғрисида холисона маълумотлар бўлган материалларни, ички ишлар органларининг иши ва иш натижалари тўғрисидаги ахборотни тайёрлаш ҳамда теле ва радиоэфирларга вақти-вақти билан беришни, Интернет тармоғига жойлаштиришни таъминлаш.

 

Мультимедия гуруҳи ходимларига лавозим маошининг 100%и миқдорида ҳар ойлик устама тўланади. Гуруҳда жами 3 штат бирлиги мавжуд, бироқ Жиззах вилояти ИИБ бошлиғига 5 кишидан ортиқ бўлмаган мутахассисларни шартнома асосида жалб этиш, улар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорини амалдаги конъюнктурани ҳисобга олган ҳолда белгилаш ҳуқуқи берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумтолари миллий базасида эълон қилинган ва 18.06.2018 йилда кучга кирди.

 

Олег Заманов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах