Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак повлияют на расчет отпусков дополнительные нерабочие дни и переносы января в 2025 году План главбуха на январь 2025 года Кто должен отчитаться по статистике за IV квартал 2024 года Минимальные ставки аренды: порядок применения в 2025 году Как определять цены на товары и услуги

Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини ким харид қилиши ва сотиши мумкин

02.08.2018

Читать на русском языке

 

Вазирлар Маҳкамасининг 30.07.2018 йилдаги 596-сон қарори билан Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси (бундан кейин – Жамғарма) маблағлари ҳисобига харид қилиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, Жамғарма 400 млрд сўмлик бошланғич бадал билан 2017 йил июнда ташкил этилган (23.06.2017 йилдаги ПҚ–3082-сон қарорга қаранг). У ички бозордаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаб ва таклиф мавсумий ва бошқа сабабларга кўра кескин ўзгаришининг олдини олишга мўлжалланган. Биринчи навбатда – гўшт, ўсимлик ва ҳайвон ёғи, ғалла, ун, картошка, сабзи, бошпиёз, шунингдек бошқа муҳим ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари турларига. 2018 йил 1 апрелгача Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги вақтинчалик низом амал қилган.    

 

Тайёрлов ташкилотлари қандай танлаб олинади

 

Ички бозордаги талаб ва таклифларнинг мавсумий ва бошқа кескин ўзгариб туришига нисбатан тезкор чоралар кўриш учун Жамғарма маблағлари ҳисобига харид қилиш бўйича тайёрлов ташкилотларининг мунтазам янгилаб бориладиган реестри олдиндан шакллантирилади. Уни ҳудудий комиссиялар томонидан тақдим этиладиган материаллар асосида Республика комиссияси (23.06.2017 йилдаги ПҚ–3082-сон қарор билан ташкил этилган) шакллантиради ва юритади. Реестр ҳудудий комиссиялар таклифлари ҳисобга олинган ҳолда ҳар ойнинг 5-санасигача янгиланади.   

 

Реестрга киритиш олдидан танлов ўтказилади. Ҳар йили январда унинг ўтказилиши ҳақида ЯИДХПда ва xarid.uz порталида эълон жойлаштирилади. Реестрга кириш мақсадида танловда иштирок этиш учун ҳудудий комиссияга қуйидагиларни тақдим этиш зарур:

  • тасдиқланган шаклдаги ариза;
  • ҳисоб-китоб рақами ҳолати тўғрисида маълумотнома;
  • улгуржи савдони амалга ошириш ҳуқуқига лицензия мавжудлиги тўғрисида маълумот;
  • талабгорда ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини тегишли равишда сақлаш ва сотиш учун ўзининг ёки ижарага олинган омборхоналари ҳамда савдо шохобчаларининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат;
  • шартномани ижро этиш учун зарур техник, молиявий, моддий, кадрлар ресурслари ва бошқа ресурслар мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжат.

 

Таклифлар билдирилган буюртманомалар эълонда кўрсатилган муддат бошлангунча қабул қилинади. Шундан сўнг келиб тушган таклифлар 3 кун муддат ичида кўриб чиқилади ва баҳоланади. Қуйидаги мезонларни ҳисобга олган ҳолда шартномани ижро этиш учун энг яхши шарт-шароитларни таклиф этган тайёрлов ташкилоти ғолиб бўлади:

  • шартномани ижро этиш учун талабгорда зарур техник, молиявий, моддий, кадрлар ресурслари ва бошқа ресурсларнинг мавжудлиги;
  • солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича қарздорликнинг йўқлиги;
  • ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини тегишли равишда сақлаш ва сотиш учун ўзининг омборхоналари ёки ижарага олинган омборлар ҳамда савдо шохобчаларининг мавжудлиги.

 

Бир неча тенг қийматли таклифлар тушган тақдирда харидларда иштирок этиш учун биринчи бўлиб ариза берган талабгорга устунлик берилади.

 

Танлов натижалари баённомада қайд этилади, у ҳудудий комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланади, ундан кўчирма эса у имзоланган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида махсус ахборот веб-порталида эълон қилинади. Тайёрлов ташкилотидан танлов натижалари бўйича тушунтириш бериш тўғрисида сўров тушганда ҳудудий комиссия у тушган санадан бошлаб 3 иш куни мобайнида ўз танлови асосланган тушунтиришни тақдим этиши шарт.    

 

Сўнг ҳудудий комиссия танлаб олинган тайёрлов ташкилотлари рўйхатини шакллантиради ва тасдиқлайди ҳамда уни Республика комиссиясига тақдим этади, у Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилувчи ва сотувчи тайёрлов ташкилотлари реестрини шакллантиради.

 

Товарлар қандай харид қилинади ва сотилади

 

Жамғарма маблағлари тайёрлов ташкилотлари ва хизмат кўрсатувчи тижорат банклари билан уч томонлама шартномалар тузиш асосида Молия вазирлиги томонидан фоизсиз қарз шаклида ажратилади. Шартномага қарзни қоплаш жадвали ва тайёрлов ташкилотига хизмат кўрсатувчи банкнинг қарзни қайтариш бўйича кафолати илова қилинади.

 

 

Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари ички ва ташқи бозорларда Жамғарма маблағлари ҳисобига харид қилинади:

 

Баён этилган тартибда харид қилинган товарлар Республика комиссияси белгилайдиган нархлар бўйича, фақат Тайёрлов ташкилотлари реестрига киритилган савдо шохобчаларида сотилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.08.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_