Президентнинг 19.07.2018 йилдаги ПҚ–3874-сон қарори билан Инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, комплекс экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг янги таҳрири тасдиқланди.
Маълумот учун: республика бўйича давлат томонидан мувофиқлаштирилаётган махсус дастурлар (инвестиция дастурлари, ривожлантириш давлат дастурлари) асосида қуйидагилар амалга оширилмоқда:
- инвестициявий лойиҳалар – иқтисодий, ижтимоий ва бошқа наф олиш мақсадида инвестицияларни амалга ошириш ёки жалб этишга йўналтирилган;
- инфратузилмавий лойиҳалар – рентабеллиги паст ёхуд норентабель бўлган ижтимоий, йўл-транспорт, сув хўжалиги ва муҳандислик-коммуникация объектларини қуриш, модернизация, реконструкция қилиш ва кенгайтиришга йўналтирилган.
Уларни молиялаштиришда инвесторларнинг қўйилмалари билан бир қаторда давлат маблағлари иштирок этиши боис бундай лойиҳаларни бошқариш жараёнига оид ҳужжатлар пухта расмийлаштирилиши талаб этилади.
Содда қилиб айтганда, лойиҳа иштирокчилари олдида аниқ вазифа турибди (масалан, металлургия заводини қуриш). Ушбу вазифа ечимининг қайси вариантига пул ажратиш кераклигини аниқлаш лозим, яъни самарали режалаштириш ва лойиҳалаштириш ҳақида сўз бормоқда (масалан, у ёки бу хом ашё ва ёқилғидан фойдаланилишига қараб қайси турдаги печни танлаш керак). Сўнг қурилишни амалга оширадиган пудратчиларни белгилаш талаб этилади, яъни маблағ самарали сарфланиши таъминланади. Бунда қабул қилинаётган қарорларнинг тўғрилиги тегишли ҳужжатларни экспертиза қилиш йўли билан текширилади.
Қабул қилинган ҳужжат бюрократик талабларни бирмунча бўшаштирди.
Биринчидан, илгари мустақил бўлган икки турдаги ҳужжатлар – дастлабки техник-иқтисодий асосланмалар ва ҳисоб-китоблар (ДТИА/ДТИҲ) ҳамда якуний техник-иқтисодий асосланмалар ва ҳисоб-китоблар (ЯТИА/ЯТИҲ) биттага бирлаштирилди. Энди фақат ТИА/ТИҲ бўлади, унда вариантларни кўриб чиқиш асосида лойиҳани амалга оширишнинг энг самарали техник-технологик ва ташкилий ечими танлангани асосланади, лойиҳаларни молиялаштиришнинг ишлаб чиқилган дастлабки шартларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳанинг умумий чекланган қиймати ҳамда молиялаштиришга эҳтиёж ҳажми белгиланади.
Шу тариқа, лойиҳалар бўйича ҳужжатлар рўйхати энди қуйидагиларни ўз ичига олади:
- ТИА/ТИҲни ишлаб чиқиш учун техник вазифа;
- ТИА/ТИҲ;
- ишчи ҳужжатлар (ишчи лойиҳа);
- тендер (танлов) ҳужжатлари.
Бунда агар илгари ДТИА/ДТИҲ ва ТИА/ТИҲ экспертизаси 50 иш кунигача (ДТИА/ДТИҲ – 30 иш кунигача, ТИА/ТИҲ – 20 иш кунигача) вақтни олган бўлса, улар бирлаштирилгандан кейин бунга 30 иш кунидан кўп вақт кетмайди.
Иккинчидан, «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Лойиҳалар ва импорт шартномаларни комплекс экспертизадан ўтказиш маркази» ДУКда (бундан кейин – Марказ) экспертизадан ўтказилиши керак бўлган ҳужжатлар лойиҳалари рўйхати қайта кўриб чиқилди. Энди у қуйидаги кўринишга эга:
Мажбурий экспертиза |
Ихтиёрий экспертиза |
1. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси, Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган лойиҳалар, Ҳукумат томонидан ёки унинг кафолати остида жалб этилган кредитлар (қарзлар):
2. Президентнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар берилишини назарда тутувчи алоҳида қарорлари асосида амалга ошириладиган лойиҳалар, қуйидаги лойиҳалар бундан мустасно:
3. Қиймати эквивалентда 5 млн АҚШ долларидан кўпроқни ташкил этувчи лойиҳалар бўйича – устав фонди (капитали)да давлат улуши 50% ва ундан кўпроқ бўлган хўжалик бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан, шунингдек, давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган устав фонди (капитали)нинг 50%и ва ундан кўпроғи юридик шахсга тегишли бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан амалга ошириладиган лойиҳалар. Молиялаштирилиши 1-бандга мувофиқ амалга ошириладиган лойиҳалар бундан мустасно;
4. Стратегик фойдали қазилма бойликлари (қимматбаҳо, рангли, камёб ва камёб ер элементларига эга металлар, углеводородлар, кўмир, уран) қазиб олиниши ва/ёки қайта ишланишини назарда тутувчи лойиҳалар. Қуйидаги лойиҳалар бундан мустасно:
|
1. Қуйидаги лойиҳалар:
2. Қолган қисмини молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, камида 70%и тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига молиялаштирилаётган лойиҳалар (башарти бу стратегик фойдали қазилма бойликлари билан боғлиқ бўлмаса).
3. Бошқа ҳар қандай лойиҳалар.
|
Учинчидан, экспертизага тақдим этиладиган ҳужжатлар пакети белгиланди:
Техник вазифа бўйича: |
|
Лойиҳанинг ТИА/ТИҲ бўйича: |
|
Ҳужжат бошқа бир қатор ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз ичига олган, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.07.2018 йилдан кучга кирди.
Самир Латипов.