Президент 2019-2025 йилларда Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси ва уни 2019-2021 йилларда амалга ошириш дастурини тасдиқлади. Давлат раҳбари томонидан имзоланган Фармон ва қарор ЎзАда эълон қилинган.
Дастурни амалга ошириш учун эксперт гуруҳлари тузилади, улар кўзланган режаларни амалга ошириш учун зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқадилар.
Тиббиёт муассасаларини молиялаштиришга янгича ёндашувлар
2019 йил 1 апрелдан бошлаб республиканинг айрим туманларида тиббиёт ташкилотларини молиялаштиришнинг янги тизимини жорий этиш бошланади. У “ҳар бир даволанган ҳолат” учун клиник-харажат гуруҳлари бўйича ва киши бошига молиялаштириш принципи асосланган. 2020 йил 1 апрелдан бошлаб эса эксперимент натижаларини танқидий таҳлил қилиш асосида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида уни босқичма-босқич татбиқ этишни бошлаш режалаштирилаётир.
Вилоят ва туман (шаҳар) даражасидаги стационар соғлиқни сақлаш муассасаларида аралаш молиялаштириш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда, бунда кафолатланган бепул тиббий хизмат ҳажмига кирмайдиган даволаш турлари пуллик асосда амалга оширилади. Ушбу инновацияни жорий этишни бошлаш 2019 йил 1 июлга мўлжалланган.
Шунингдек, 2019 йил 1 июлдан бошлаб айрим даволаш-профилактика муассасалари инвесторларга ишончли бошқарувга берилади. Аниқ инвестиция лойиҳалари бериш учун асос бўлади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари бўйича жаҳон амалиётида қўлланиладиган воситалардан фойдаланган ҳолда соғлиқни сақлаш ҳисобларининг миллий тизимини татбиқ этилади. 2019 йил 1 октябрга қадар муддатда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Давстатқўм соғлиқни сақлаш ҳисобларининг миллий тизимини институтлаштириш ва тиббий хизмат кўрсатишда фойдаланилган хизматлар ва харажатлар ҳақидаги маълумотларни идоралараро тўплаш тизимини босқичма-босқич жорий этиш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Тиббий суғурталаш мажбурий бўлади
2021 йил 1 январдан мажбурий тиббий суғуртани босқичма-босқич жорий этиш бошланади. Бунгача “Мажбурий тиббий суғурталаш тўғрисида”ги Қонунни қабул қилиш режалаштирилмоқда. У қуйидагиларни назарда тутади:
- мажбурий тиббий суғурталашнинг ҳуқуқий асослари, механизмлари
ва жорий этиш босқичлари; - мажбурий тиббий суғурталаш субъектларини, ушбу соҳадаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш бўйича ваколатли органни, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш;
- мажбурий тиббий суғурталаш дастурларини молиялаштириш маблағларини шакллантириш манбалари.
Соғлиқни сақлаш вазирлигида - қайта ташкил этиш
Тугатилаётган ва янгидан ташкил этилаётган тузилмалар ҳақидаги ахборот қуйидаги жадвалларда тақдим этилган.
1-жадвал.
Тугатилаётган тузилмалар |
Ҳуқуқий ворислари |
|
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси |
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
2-жадвал.
Ташкил этилаётган тузилмалар |
Асосий вазифалари |
Давлат-хусусий шерикликни ва тиббий туризмни ривожлантириш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари |
|
“Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” ДУК |
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида мустақил юридик шахс шаклидаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги (“Мурувват” ва “Саховат” интернат уйлари, Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳудудий реабилитация марказлари, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторий ва пансионатлар, имконияти чекланган шахслар учун республика ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари, Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари, Одам савдоси қурбонларига ёрдам кўрсатиш бўйича республика реабилитация маркази Вазирлик таркибидан Агентлик тасарруфига ўтказилади)
|
|
Олег Гаевой.