Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЕсли результаты «камералки» попали в Департамент по борьбе с экономическими преступлениями Может ли представительство сдавать помещение в субаренду Как уплачивать налог на прибыль у источника выплаты с доходов нерезидентов

Муҳтож фуқароларга ипотека бўйича субсидиялар қандай берилади

25.10.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2024 йилдаги 691-сон қарори билан "маҳалла еттилиги" тавсиясига асосан камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож шахсларга ипотека кредитларини бериш тартиби тасдиқланди.

 

Президентнинг 30.04.2024 йилдаги ПФ-70-сонли фармонига мувофиқ "маҳалла еттилиги" тавсиясига асосан камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож шахсларга ипотека берилади.

 

Тасдиқланган Низом қуйидаги тартибларни белгилайди:

  • хусусий уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз пунктга юқори ставкада ипотека кредитларини ажратиш;
  • ипотека кредити бўйича бошланғич тўлов қисмини қоплаш учун ажратиладиган кредит суммасининг 15 фоизини ҳамда кредит муддатининг дастлабки беш йили давомида 12 фоиздан ошадиган фоиз тўловлари қисмини қоплаш учун субсидия тўлаш;
  • ажратиладиган субсидияларни рўйхатдан ўтказиш ва расмийлаштириш.

 

Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож шахслар учун кадастр паспортини расмийлаштириш ва кўчмас мулк ҳуқуқини давлат реестрига ўтказиш билан боғлиқ йиғимлар ва тўловлар қиймати 50 фоизга қисқартирилган.

 

Субсидиялар "subsidyplatform.mf.uz" тўлов платформаси орқали ажратилади.

 

Қарз олувчилар қуйидаги мезонларга мос бўлиши керак:

  • 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган Ўзбекистон фуқароси бўлиши;
  • кредит тўловларини қоплаш учун етарли даромад манбаига, шу жумладан, шахсий томорқа ёки фермер хўжалигидан ёхуд ўзини ўзи банд қилишдан даромадга эга бўлиши;
  • қарз олувчининг барча кредитлар ва микроқарзлар бўйича ўртача ойлик тўловлари унинг тасдиқланган ўртача ойлик даромадининг 60 фоизидан ошмаслиги;
  • кредит ажратиш масаласи кўриб чиқилаётган пайтда қарз олувчининг кредит ташкилотларидан олдин олган кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги йўқлиги;
  • бозор тамойилларига асосланган уй-жой билан таъминлаш дастури доирасида олдин ипотека кредитлари ва ипотека кредитлаш бўйича субсидиялардан фойдаланмаган бўлиши;
  • реконструкция қилиш ва таъмирланадиган уй ёки хусусий уй қуриладиган ер участкаси қарз олувчининг ўзига ёки у билан яшовчи яқин қариндошларидан бирига тегишли бўлиши ва қарз олувчи камида 6 ой давомида шу манзилда доимий рўйхатдан ўтган бўлиши.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 24 октябрдан кучга кирди. 

 

Лола Абдуазимова