Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЧем отличаются правила начисления амортизации в целях бухучета и налогообложения К каким видам доходов можно применить льготу по налогу на прибыль участникам СЭЗ Как использовать гарантийное удержание в хозяйственных договорах

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари таъсири қандай баҳоланади

20.08.2024

Читать на русском языке

Президент томонидан 16.08.2024 йилдаги “Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-111-сон Фармон имзоланди.

 

2024 йил 1 октябрдан бошлаб норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тартибга солиш таъсирини баҳолашнинг қуйидаги тартиби жорий қилинмоқда:

  • соддалаштирилган тартибда лойиҳа ишлаб чиқилишидан олдин қуйидаги тартибга солиш воситалари баҳоланади ва баҳолаш натижалари юзасидан Адлия вазирлигининг дастлабки хулосаси олинади:
    • мажбурият, талаб, тақиқ, жавобгарлик ёки бошқа чекловларни белгилаш, уларни узгартириш ёхуд талабларга риоя қилишни ёки уларни бажаришни таъминлаш билан боғлиқ таъсир чораларини қўллаш;
    • тадбиркорлик субъектларига тақдим этилаётган имтиёз, преференция ва давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг бошқа турларини жорий қилиш, уларнинг таъсир доирасини кенгайтириш ёки қисқартириш;
  • кенгайтирилган тартибда қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари баҳоланади:
    • соддалаштирилган баҳолаш натижалари бўйича иқтисодий, ижтимоий ва атроф-муҳитга таъсири даражаси юқори деб топилган лойиҳалар;
    • Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси топшириқлари ҳамда баҳолаш соҳасидаги ваколатли органлар, жамоатчилик ва бошқа манфаатдор томонларнинг таклифига кўра кенгайтирилган баҳолашдан ўтказилиши лозим деб топилган лойиҳалар.

 

2025 йилдан бошлаб қуйидагиларни назарда тутувчи тартиб жорий этилмоқда:

  • норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш мақсадларига эришилишини таҳлил қилиш, унинг ижросини таъминлаш ҳамда баҳолаш учун статистик маълумотларни йиғиш мақсадида ҳар йили масъул давлат органи томонидан мониторинг олиб борилади;
  • норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш мақсадларига эришилганлиги ва самарадорлигини аниқлаш мақсадида қонуности хужжатлари ҳар 3 йилда масъул давлат органи томонидан баҳолашдан ўтказилади;
  • қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатда унинг мониторинги ва баҳолашдан ўтказилишига масъул бўлган давлат органи кўрсатилади;
  • қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат мониторинги ва баҳолаш натижалари мажбурий равишда Адлия вазирлигига тақдим этилади ҳамда масъул давлат органининг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади. 

 

2024 йил 1 октябрдан бошлаб:

  • давлат органлари томонидан қонун лойиҳалари бўйича ушбу соҳадаги давлат экспертлик илмий-тадқиқот муассасалари хулосалари мажбурий равишда олинади, қонунчилик ҳужжатларини узаро мувофиқлаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи лойиҳалар бундан мустасно;
  • давлат экспертлик илмий-тадкикот муассасалари хулосалари ва муҳокама натижалари бўйича материаллар лойиҳани Адлия вазирлиги ҳамда ҳужжатни қабул қилувчи органларга киритишда мажбурий тартибда илова қилинади.

 

Бош вазир котибияти таркибида Тартибга солиш таъсирини баҳолаш ва коррупцияга қарши экспертиза бўлими ташкил этилмоқда.

 

Вазирлик ва идоралар марказий аппаратларида тузилган стратегик режалаштириш ва методология бўйича таркибий бўлинмалар зиммасига қуйидаги қўшимча вазифалар юкланмоқда:

  • ташкилотнинг норма ижодкорлиги фаолиятига "ақлли тартибга солиш" воситаларини кенг жорий этиш;
  • ташкилот томонидан ишлаб чиқилиши режалаштирилаётган қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари бўйича маълумотларни шакллантириш ва уларни Режалаштириш дастурига киритиш;
  • норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларии баҳолашдан ўтказилишини таъминлаш, шунингдек, ташкилотнинг норма ижодкорлиги фаолиятига, шу жумладан, баҳолаш юзасидан услубий ёрдам курсатиш;
  • қонунчилик ҳужжатлари ижроси мониторингини ўтказиш, шу жумладан, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш, таҳлил қилиш, унинг барқарорлигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш. 

 

Ушбу бўлинмалар, қоида тариқасида, тегишли соҳа мутахассислари, иқтисодчи, ҳуқуқшунос мутахассислигига эга ходимлар билан жамланади ҳамда уларнинг ҳар 2 йилда камида бир марта мажбурий равишда малакасини ошириш тартиби жорий этилади.

 

Бундан ташқари, Қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини тартибга солиш таъсирини баҳолаш рейтинги жорий этилмоқда. Рейтинг қуйидаги баҳолаш мезонлари асосида юритилади.

 

Рейтингда дастлабки уч ўринни эгаллаган давлат органларининг ходимлари тегишли ойлик меҳнат ҳақи фондининг уч бараваридан кам бўлмаган миқдорида бир марталик моддий рағбатлантирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.08.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев