Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЧем отличаются правила начисления амортизации в целях бухучета и налогообложения К каким видам доходов можно применить льготу по налогу на прибыль участникам СЭЗ Как использовать гарантийное удержание в хозяйственных договорах

Реклама конструкциясини аукцион ғолиби ўрнатади

03.03.2020

Читать на русском языке

 

Ҳукумат томонидан ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш учун бериладиган ер участкалари, давлат мулки бўлган бино ва иншоотлар рўйхатини шакллантириш ҳамда уларни қуриш ҳуқуқини олиш учун электрон аукцион ўтказиш тартиби белгиланди (20.02.2020 йилдаги 104-сон ВМҚга қаранг).

 

Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш учун бериладиган ер участкалари, давлат мулки бўлган бино ва иншоотлар рўйхатини шакллантириш тўғрисида низомда туман (шаҳар) ҳокимлиги ваколатли орган этиб белгиланган.

 

Бундай объектларни танлашда масъул орган ва ташкилотлар қуйидагилар юзасидан хулоса бериши лозим:

Ер участкасини танлашда

Давлат мулки бўлган бино ва иншоотларни танлашда

  • Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари;
  • ИИВ ҳудудий бошқармалари йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимлари;
  • Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг ҳудудий органлари (тегишлилиги бўйича);
  • ҳудудлар ва иншоотлардан алоҳида режим асосида фойдаланадиган ҳамда уларни эксплуатация қиладиган ташкилотлар
  • Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий органлари ҳузуридаги ҳудудий ижара марказлари;
  • Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари (кейинги ўринларда - маҳаллий ҳокимият органлари) ташаббуси билан ёки давлат ва нодавлат ташкилотларининг таклифлари, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари асосида ташқи реклама объектлари (конструкциялари) қурилиши учун берилган ер участкалари, бино ва иншоотларнинг турлари, асосий дизайн ечимлари ва реклама тузилмаларининг ўлчамлари, уларнинг жойлашиш хариталари (схемалари) рўйхати тузилади.

 

Ваколатли орган ер участкалари, бино ва иншоотларни аниқлаш мақсадида хатлов ўтказади, бунинг учун:

  • жойига чиққан ҳолда ва мутахассисларни жалб қилиб, махсус жиҳозлардан фойдаланган ҳолда объектларни (ер участкаларини) визуал текширувдан ўтказади;
  • объектнинг жойлашув жойини аниқлайди (геолокация);
  • ташқи реклама объектлари (конструкциялари) ўрнатиладиган жой ва объектни фотосуратга олади;
  • объектнинг манзилини аниқлайди;
  • объектнинг умумий тавсифини ва бошқа зарур маълумотларни тузиб чиқади.

 

Ташқи реклама воситаларини муҳандислик тармоқлари ва бошқа коммуникацияларга улаш зарурати туғилганда, хатлов варағида барча зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда тегишли белги қўйилади Ҳар бир объект учун хатлов варақаси ҳамда электрон шаклда реклама жойи паспорти расмийлаштирилади. Ушбу ҳужжатлар юқорида кўрсатилган орган ва ташкилотларга 5 иш куни ичида тасдиқлаш учун юборилади, улар 5 иш куни ичида тегишли хулоса ва келишувларни тақдим этади.

 

Рекламадан холи ҳудудлар жойлашуви Қурилиш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий бўлинмалари ва бошқа манфаатдор идоралар билан келишилган ҳолда белгиланади. Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Олий Мажлис палаталари, Олий суд, ҳудудий ҳокимият органлари, давлат бошқарув органлари ва муассасалари, маданий ва тарихий аҳамиятга эга объектлар ва диний объектлар бинолари, шунингдек уларга туташ ҳудудлар рекламадан холи ҳудудлар бўлиб, реклама объектлари улардан 50 метр масофада жойлаштирилиши лозим.

 

Ваколатли орган тегишли хулоса ва келишувлар олингандан сўнг маҳаллий ҳокимият органларига ер участкалари, бино ва иншоотларнинг рўйхатини шакллантириш учун реклама жойи паспорти, хатлов варақалари, тавсия этилган тузилмалар рўйхати, хариталар (схемалар) ҳамда бошқа ҳужжатлар ва маълумотларни юборади. 

 

Ҳудудий ҳокимият органлари ер участкалари, бино ва иншоотларнинг электрон рўйхати ва реклама жойи паспортларини электрон шаклда «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасига жойлаштирган ҳолда ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш ҳуқуқини электрон аукционларда сотишни ташкил қилади. Ташқи реклама объектларининг (конструкцияларининг) рўйхатлари ОАВ, ҳудудий ҳокимият органларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади. 

 

Аукцион Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ер участкалари, давлат мулки бўлган бино ва иншоотларда қуриш ҳуқуқини электрон аукцион орқали сотиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ ўтказилади.

 

Аукционга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш доирасида:

Ваколатли орган

(туман ва шаҳар ҳокимликлари)

Оператор

(ваколатли орган билан тузилган шартнома бўйича)

  • оператор билан (Электрон онлайн-аукционларни ташкил қилиш маркази) веб-порталда савдоларни ўтказиш бўйича электрон хизматлар кўрсатишга шартнома тузади;
  • аукцион ўтказилишидан камида 30 кун олдин ОАВда ва ҳудудий ҳокимликларнинг расмий веб-сайтида аукцион тўғрисида эълон қилади;
  • операторнинг веб-порталида маълумотларни жойлаштириш учун электрон ҳужжатлар билан таъминлайди;
  • қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади
  • талабгорлар орасидан аукцион иштирокчиларининг рўйхатини шакллантиради;
  • «E-IJRO AUKSION» веб-порталида электрон аукцион тўғрисидаги хабарномани ундан 30 кун олдин эълон қилади;
  • юридик ва жисмоний шахсларнинг илтимосларига биноан қўшимча маълумотларни тақдим этади;
  • аукцион натижалари тўғрисидаги ахборотни у ўтказилган кундан бошлаб 1 иш куни ичида эълон қилади;
  • закалатларни қабул қилади ва аукцион иштирокчиларига қайтаради, ваколатли органга аукционда ғолиб бўлган иштирокчининг закалатини ўтказади;
  • электрон ҳужжатларни ва электрон хабарларни, шу жумладан электрон савдолар иштирокчиларининг хабарларини сақлайди;
  • электрон савдоларни ўтказишда электрон ҳужжатларнинг ва электрон хабарларнинг айланиши билан боғлиқ бўлган бошқа функцияларни бажаради

 

Электрон савдоларда қатнашиш учун буюртмалар хабарнома жойлаштирилган пайтдан бошлаб электрон аукцион бошлангунига қадар автоматик режимда қабул қилинади. Буюртма электрон шаклда берилади ва ЭРИ билан тасдиқланади. Ҳар бир иштирокчига автоматик равишда аукцион қатнашчиси рақами бириктирилади. Аукцион мусобақа ва нархини ошириб бориш тамойили асосида соат 9.00 дан соат 18.00 гача бўлган вақт оралиғида ўтказилади.

 

Иштирокчи томонидан нархни ошириш ҳақидаги таклиф аукцион ўтказилиши вақти тугашигача 10 дақиқадан кам вақт қолганда келиб тушган бўлса, аукционни ўтказиш муддати таклиф келиб тушган пайтидан бошлаб 10 дақиқа муддатгача узайтирилади. Ҳар бир кейинги таклиф электрон аукцион ўтказилиши муддатини 10 дақиқага узайтиради. Бунда аукцион соат 21.00 гача узайтирилади. Лотнинг нархи ҳақидаги таклифни охирги бўлиб соат 21.00 гача тасдиқлаган иштирокчи аукцион ғолиби деб тан олинади. Охирги тасдиқланган таклиф пайтидан бошлаб 10 дақиқа ичида лотнинг нархини ошириш тўғрисида кейинги таклиф бирорта иштирокчи томонидан тасдиқланмаса, электрон аукцион баённомани автоматик шакллантириш билан якунланади.

 

Аукцион ғолиби 3 иш куни ичида объектнинг тўлиқ нархини тўлайди, шундан сўнг аукцион якунлари тўғрисида баённома тузилади. Аукцион натижалари тўғрисидаги электрон баённома веб-портал томонидан автоматик равишда расмийлаштирилади ва у реклама жойи паспорти олиш учун асос бўлади.

 

Аукцион бўлиб ўтмаган деб топилган тақдирда, талабгорлар қайта аукционда қатнашишни рад этсалар, оператор томонидан закалат суммаси 3 иш куни ичида иштирокчиларнинг ҳисобрақамига ўтказиб берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.02.2020 йилдан кучга кирди.

 

Анвар Иркаходжаев.