Вазирлар Маҳкамасининг 04.07.2023 йилдаги “Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 272-сон қарори қабул қилинди.
20 кишидан иборат Марказ Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳузурида ташкил этилмоқда. Унинг вазифалари:
- аҳолини санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш йўналишида фундаментал ва илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш;
- ушбу соҳада кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш.
Марказ директори лавозими бўйича олийгоҳнинг деканига, ўринбсори – декан ўринбосарига тенглаштирилмоқда.
Икки ой ичида Марказни тажрибали профессор-ўқитувчилар билан тўлдириш учун очиқ танлов ўтказилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.07.2023 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев.