Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак провести тренинг по продвижению товаров поставщика Как отразить поступление активов при присоединении предприятия или безвозмездной передаче имущества За что штрафует Узэнергоинспекция Как рассчитать НДФЛ с учетом льгот Как рассчитать НДФЛ с учетом льгот

Солиқ ва божхона соҳаси устидан прокурор назорати кучайтирилди

07.08.2018

Читать на русском языке

 

Президентнинг 2.08.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган солиқ ва божхона ислоҳотларини ҳуқуқий жиҳатдан кузатиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5499-сон Фармони имзоланди. 

 

Бош прокуратуранинг Божхона ва солиқ соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси Бош прокуратуранинг Солиқ ва божхона ислоҳотларини амалга ошириш соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармасига айлантирилди. Унинг фаолияти асосий йўналишлари учта соҳани қамраб олади:  

  • давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини сервисга йўналтирилган хизматга айлантириш;
  • амалга оширилаётган солиқ ва божхона ислоҳотларини ҳуқуқий жиҳатдан кузатиш;
  • бюджетга қўшимча даромадлар захираларини аниқлаш фаолиятини мувофиқлаштириш.

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июнь ойида солиқ ва божхона соҳаларини ислоҳ қилишга доир дастурий ҳужжатлар: Президентнинг 29.06.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида»ги ПФ–5468-сон Фармони; Президентнинг 26.06.2018 йилдаги «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3802-сон ва 29.06.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3818-сон қарорлари қабул қилинди.

 

Бундан ташқари, солиқ ва божхона соҳасида қонунчилик ижроси устидан назоратни амалга ошириш учун масъул бўлган Бош прокурор ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурори ўринбосарлари, туманлар (шаҳарлар) прокурорлари ўринбосарлари ва ёрдамчилари лавозимлари жорий этилади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорларининг ўринбосарлари раҳбарлиги остида давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг малакали мутахассисларидан ташкил топган солиқ ислоҳотларини амалга ошириш ва бюджетга қўшимча даромадлар захираларини аниқлаш бўйича эксперт ишчи гуруҳлари ташкил этилади. Бир ҳафта муддат ичида, улар шаклланишига қараб, ҳар бир туман (шаҳар) кесимида кичик ишчи гуруҳлари ташкил этилади, уларнинг фаолият йўналишлари паспортлаштириладиган солиқ тўловчилар тоифалари ва солиқ солиш объектларидан (жисмоний шахслар, бозорлар, савдо комплекслари, тадбиркорлик субъектлари ва б.) келиб чиқиб белгиланади.   

 

Ишчи гуруҳлари аъзоларининг аниқ босқичма-босқич хатти-ҳаракатлари уларга юклатилган вазифалар ва тегишли ҳудуднинг реал иқтисодий салоҳиятидан келиб чиқиб алоҳида низомда қайд этилади.

 

! 1.10.2018 йилдан бошлаб бир марталик йиғим, ижара тўлови ҳамда бозорлар ва савдо комплекслари хизматлар кўрсатишидан тушумлар ундирилишининг автоматлаштирилган ҳисобини юритувчи ахборот тизими жорий этилиши керак.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.08.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_