Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПроект постановления: как борьба с теневой экономикой может способствовать ее росту Увеличились минимальные размеры пенсий и пособий Что изменится с внедрением МСФО (IFRS) 18 Как учитывать реализацию гостиничных услуг Какие признаки трудовых отношений не должны содержаться в гражданско-правовых договорах

Юридик шахслар ижтимоий тармоқлардаги реклама харажатларига корпоратив карталардан ҳақ тўлашлари мумкин

22.05.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2023 йилдаги “Юридик шахслар томонидан хорижий ижтимоий тармоқларда реклама бериш харажатларини чет эл валютасидаги корпоратив банк карталари ёрдамида тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 207-сон қарори қабул қилинди.

 

Юридик шахслар томонидан хорижий ижтимоий тармоқларда реклама бериш харажатларини корпоратив валюта карталари ёрдамида тўлаш ҳамда ушбу харажатларни солиқ ва бошқа ҳисоботларда акс эттириш тизимини такомиллаштириш Президентнинг 22.08.2022 йилдаги ПҚ-357-сон қарори билан тасдиқланган 2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янада такомиллаштириш бўйича “йўл харитаси”да назарда тутилган.

 

1 июлдан бошлаб юридик шахсларга хорижий ижтимоий тармоқларда реклама бериш харажатлари бўйича ҳисоб-китобларни корпоратив банк карталари орқали календарь ойида 5 000 АҚШ долларидан ошмаган миқдорда амалга оширишларига рухсат берилади.

 

Ушбу тўловлар тўғрисидаги маълумотларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритиш лозим.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.05.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.