Шунингдек, Германия ва Саудия Арабистонида IT-парк ваколатхонаси (филиали) ташкил этилади.
1 мартдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 мартдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.
Қимматбаҳо металларни харид қилишда имтиёзларга эга бўлиш учун янги мезонлар ўрнатилмоқда
Яратилган иш ўринларининг камида 70% заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металл буюмлар ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган ишчи касблари ташкил этиши лозим.
Экология назоратчилари олдига қандай вазифалар қўйилди
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилганлиги ҳолатлари аниқланганлиги учун улар пул мукофотлари билан рағбатлантирилади.
Кўчма алоқа тармоқларини лойиҳалаштиришни лицензиялаш учун давлат божи пасайтирилди
Шу тариқа, тоғли ва олис ҳудудларни Интернет ва алоқа билан қамраб олишни кенгайтириш шарт-шароитлари яхшиланади.
“Ўзбекистон-2030” стратегияси: асосий йўналишлар
“Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди.
Тупроқ унумдорлигини ошириш қандай режалаштирилмоқда
13 та туманда тупроқ унумдорлигини оширишга қаратилган агротехника тадбирларини субсидиялаш бўйича тажриба бошланади.
Солиқ аудити бўйича қабул қилинган қарорлар устидан бевосита судга шикоят қилиш мумкин
Илгари бундай қарорлар устидан дастлаб юқори турувчи солиқ органига шикоят қилиш талаб этилган.
Ҳуқуқий бўшлиқлар қандай тўлдирилади
Қонун қабул қилингандан сўнг 5 йилдан сўнг унинг самарадорлиги баҳоланади.
IТ-сертификат олиш харажатларини ЯИДХП орқали қоплаш мумкин
Инглиз тилини билиш бўйича B2 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга бўлган ёшларнинг халқаро IT-сертификатлар олиш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.
Ижтимоий буюртма бўйича сув таъминоти хизматлари қандай кўрсатилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган низом билан давлат ижтимоий буюртмаси доирасида сув таъминоти ва оқова сув чиқариш бўйича қурилиш ишлари учун лойиҳа ва пудрат ташкилотларини танлаш тартиби белгиланди.
“IT talents” лойиҳаси доирасида субсидиялар ажратилади
Уларнинг миқдори битирувчининг иш ҳақи миқдорига боғлиқ.
Қонунчилик ЖСТ қоидалари билан уйғунлаштирилади
Президент томонидан имзоланган қонун билан 5 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
Хорижий инвестициялар: биринчи чоракда $7 млрддан ортиқ ўзлаштириш режалаштирилмоқда
Ўзлаштириш ҳажмлари бўйича етакчилар – Энергетика вазирлиги ва пойтахт ҳокимлиги.
Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида қонун қабул қилинди
У аукцион, танлов савдолари, музокараларга оммавий равишда таклиф қилиш, рақобатга асосланган мулоқот ва бошқа усуллар орқали хусусийлаштирилади.
Андижон вилоятида “Ипак йўли” ЭИЗ ташкил этилади
Унинг вазифалари орасида – вилоятнинг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан самарали фойдаланиш асосида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш бор.
Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар айланма маблағлар билан таъминланади
Озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланишни таъминлашнинг 2030 йилгача мўлжалланган стратегияси қабул қилинди.
Таълим муассасалари аттестация ва аккредитациядан қандай ўтказилади
Давлат умумий ўрта таълим ташкилотлари ҳар йили хавф-хатарлар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторингини ўтказиш учун ўз фаолиятини ички баҳолайди.
Ҳар бир гектар пахта майдонига 1 млн сўмдан субсидия ажратилади
Субсидиянинг 30 фоизи ҳосилдорлик олдинги мавсумга нисбатан ўртача 10 фоизга ошган тақдирда ажратилади.