«2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни (25.12.2023 й. ЎРҚ-886-сон) билан кўчмас мулк ва автотраспорт воситаларини ижарага берадиган жисмоний ва юридик шахслар учун минимал ижара ставкалари тасдиқланди.
Янги Ягона миллий баҳолаш стандарти тасдиқланди
Уни қўллаш активлар ва мажбуриятлар қийматини баҳолаш бўйича хизматлар кўрсатилганда, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тузишда мажбурий ҳисобланади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича қабул қилинган қарорга шикоят бериш муддати қисқармоқда
Шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш устидан тафтиш инстанцияси судига шикоят бериш мумкин.
140 та корхонага имтиёзли кредитлар берилади
Шунингдек “саноат ипотекаси” тизими жорий этилмоқда.
Айрим товарлар бўйича божхона божининг ноль ставкаси муддати узайтирилди
Чора истеъмол бозорларида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини таъминлашга қаратилган.
Оилавий корхоналар 5 нафаргача ходимни ишга олишлари мумкин
Шунингдек, спорт ташкилотларига божхона имтиёзлари тақдим этилмоқда.
Суд инстанциялари зиммасига иш бўйича якуний қарор қабул қилиш вазифаси юклатилмоқда
Фуқаролик процессуал кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Товар-транспорт юк хатлари – фақат электрон шаклда
2024 йил апрель ойидан йирик солиқ тўловчилар, июлдан эса – бошқа хўжалик юритувчи субъектлар янги тартиб бўйича ишлай бошлайди.
Иқтисодий судларнинг қарорлари устидан тафтиш инстанциясига шикоят юбориш мумкин
Иқтисодий процессуал кодексга киритилган тегишли ўзгартиришлар 01.01.2024 йилдан кучга киради.
Маданий тадбирларнинг янги лойиҳалари режалаштирилган
Ҳудудларнинг ўзига хос туристик салоҳиятини тарғиб қилиш ва сайёҳлар ташрифини янада ошириш мақсадида аҳоли орасида машҳур бўлган шахслар иштирокида «Юлдуз билан саёҳат» лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Маданий мерос объектлари қандай сақланади
Президентнинг қарори билан ЮНЕСКОнинг халқаро рўйхатларига тақдим этиш учун номзоднома ҳужжатлари тайёрланадиган номоддий маданий мерос намуналари Рўйхати тасдиқланди.
Бино ва иншоотлар бўйича ёнғин хавфсизлиги аудити ўтказилади
Ёнғин хавфсизлигига мувофиқликни баҳолаш натижалари бўйича хулосанинг амал қилиш муддати – бир йил.
Менежерлик сертификатини олиш – мактаб директори лавозимига номзодлар учун мажбурий шарт
Янги ўқув йилидан менежерлик сертификатига эга мактаб директори ва унинг ўринбосарлари, тегишинча 50 ва 30% миқдорда ойлик устама ҳақи олишади.
Янги автомототранспортнинг чакана савдосида нималар ўзгарди
2 тадан кўп авто харид қилган шахсга бир йилгача янги шартнома тузишда рад этиш мумкин бўлади.
2024 йил учун Давлат бюджети тасдиқланди
ЯИМнинг ўсиш суръати 5,6−5,8 фоиз даражасида прогноз қилинмоқда, бунда саноат маҳсулотларининг ўсиши 6 фоизни, хизматлар кўрсатиш соҳасида ўсиш – 6,1 фоизни, қишлоқ хўжалигида – 4 фоизни ташкил этади. 2024 йилда кутилаётган инфляция даражаси 8–10 фоизни ташкил этади.
Наслчилик хўжаликлари учун солиқ имтиёзларининг муддати узайтирилди
Чора ички истеъмол бозорини гўшт, сут, тухум маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш, чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик озуқа базасини кенгайтиришга қаратилган.
Хотин-қизларга ўз бизнесини бошлашга ёрдам беришади
Шунингдек, оилавий низоларни кўришга ихтисослашган судьялар корпуси шакллантирилади.
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси нима билан шуғулланади
Қўмита бўйсунуви Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидан Вазирлар Маҳкамасига ўтказилади.
Одам савдосига қарши курашиш миллий Комиссиясининг вазифалари белгиланди
Улар орасида – республика ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ННТнинг одам савдосига қарши курашиш, ундан жабрланган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш бор.
Ўрмон фонди ерлари «E-ijara» орқали ижарага берилади
Ушбу ерларда айрим ўсимликлар экилганда ижара тўловининг «ноль» ставкаси қўлланилади.
Читайте в свежих номерах
- Необходимо широкое общественное обсуждение
- В соответствии с требованиями Технического регламента
- Календарь налогоплательщика для юридических лиц на декабрь 2024 года
- Методика расчета налога и обязательных взносов с доходов физических лиц за ноябрь 2024 года
- Как растаможить груз, рассчитать и отразить в бухучете таможенные платежи