Президентнинг 10.08.2017 йилдаги ПҚ-3199-сон “Заргарлик саноатини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди
Жисмоний тарбия институти Чирчиққа кўчиб ўтади
Президентнинг 10.08.2017 йилдаги ПҚ-3197-сон “Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинди
«Жиззах» ЭИЗ Сирдарё филиалида 7 та янги лойиҳа амалга оширилади
Президентнинг 10.08.2017 йилдаги Ф-5146-сон фармойиши билан 2017-2019 йилларда «Жиззах» ЭИЗ Сирдарё филиали ҳудудида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари рўйхати белгиланди
Шахсий штамплар бекор қилинди
Ички ишлар вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 1077-3, 2017 йил 1 август) билан Муҳрлар ва штампларни тайёрлаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди
Статистик ҳисобот шакллари 10 тага қисқарди
Президентнинг 31.07.2017 йилдаги ПҚ-3165-сон қарори билан 2017 йилнинг иккинчи ярим йиллигидан қисқартириладиган давлат статистик ҳисоботи шакллари рўйхати тасдиқланди
Президент девони қандай масалаларни кўриб чиқади?
Президентнинг 28.07.2017 йилдаги ПҚ-3161-сон қарори билан Президент девонининг регламенти тасдиқланди
Президент қурилиш соҳаси ходимларини табриклади
Давлат раҳбарининг 10.08.2017 йилдаги “Мамлакатимиз қурилиш соҳаси ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди
Фаол журналистларга уй-жой билан таъминлашда ёрдам берилади
Президентнинг 10.08.2017 йилдаги ПҚ-3195-сон “Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
Вилоятларда тери-таносил диспансерлари қурилади
Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.2017 йилдаги 563-сон қарори билан 2017-2021 йилларда дерматовенерология хизматини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури маъқулланди
Кириш тестларида доскада тушунтиришмайди
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг қарори (рўйхат рақами 2242-3, 2017 йил 28 июль) билан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди
Халқ таълими вазирлигида янги тузилма пайдо бўлди
Президентнинг 8.08.2017 йилдаги ПҚ-3180-сон қарори Халқ таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштиришга йўналтирилган
Давлат бошқаруви академиясида кимлар ўқитилади?
Президентнинг 8.08.2017 йилдаги ПФ–5139-сон фармони билан Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими такомиллаштирилди. Президентнинг 8.08.2017 йилдаги ПҚ–3177-сон қарори билан мазкур муассасага қабул қилиш тартиби ва квоталари тасдиқланди
“Илҳом” фонди ижодкорларни қўллаб-қувватлаш билан шуғулланади
Президентнинг 9.08.2017 йилдаги ПҚ-3184-сон “Ўзбекистон ижодкорларини қўллаб-қувватлаш “Илҳом” жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида” қарори қабул қилинди
Бошқарувга янгича ёндашув: мамлакат секторларга бўлинди
Президентнинг 8.08.2017 йилдаги ПҚ-3182-сон “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори имзоланди
15 та ОТМда педагоглар учун сиртқи бўлимлар очилади
Президентнинг 9.08.2017 йилдаги ПҚ-3183-сон “Олий таълим муассасаларида педагогика йўналишида махсус сиртқи бўлимларни ташкил этиш тўғрисида”ги қарори имзоланди
Қишлоқ хўжалигида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш билан махсус Марказ шуғулланади
Президент 4.08.2017 йилдаги ПФ-5134-сон “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади
Ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режими назорат қилинади
Автомобиль транспортида йўловчилар ва юклар ташувчи автотранспорт воситаларида лицензия карточкалари мавжуд бўлишини, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро автомобилларда ташувларни амалга ошириш шартларига риоя этилишини, ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимига риоя этилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (АВ томонидан 28.07.2017 йилда 2906-сон билан рўйхатдан ўтказилган)
Консерваторияга иккита бино ва санаторий топширилади
Президентнинг 8.08.2017 йилдаги ПҚ-3178-сон “Ўзбекистон давлат консерваторияси фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди
Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим қандай тақсимланади?
Молия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2907, 2017 йил 28 июль) билан Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш, шу жумладан умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларнинг реализация қилиниши ҳуқуқи учун йиғимни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва ТИФ МБ пойтахтимизда «Наврўз» боғини барпо этади
Президентнинг 7.08.2017 йилдаги ПҚ–3174-сон «Тошкент шаҳрида “Наврўз” боғи қурилиши» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди