Вазирлар Маҳкамасининг 22.06.2017 йилдаги 409-сон қарори билан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди
УЖКХ соҳаси назоратчилари ва инспекторларига даромадлар ва жарималарга нисбатан фоизларда мукофот тўланади
Кимларнинг хизмат сафари Президент билан келишилади
Президентнинг 16.06.2017 йилдаги ПФ-5086-сон фармони билан хорижий мамлакатларга хизмат сафарига чиқиши махсус келишувни талаб этадиган мансабдор шахслар рўйхатига ( 2142-сон ПҚга 1-3-иловалар) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди
Террорчилик ҳаракатлари оқибатида зарар кўрганлар ижтимоий реабилитация қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг 23.06 2017 йилдаги 414-сон «Террорчилик ҳаракати оқибатида зарар кўрган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинди
ТМЗ қийматини аниқлаш стандарти тасдиқланди
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг “Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш миллий стандарти (14-сон МБМС) “Товар-моддий захиралар қийматини баҳолаш"ни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди (рўйхат рақами 2890, 2017 йил 29 июнь)
Ўзини ўзи ўлдиришга ундаганлик учун 7 йилгача озодликдан маҳрум қилинади
13.06.2017 йилдаги ЎРҚ-436-сон Қонун билан ўзини ўзи ўлдиришга ундаганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилди ва ўзини ўзи ўлдиришига суиқасд қилиш даражасига етказганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилди. Қонун «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинди ва унинг ушбу қисми 14.06.2017 йилдан кучга кирди
Солиқ маслаҳатчилари малака оширганлиги ҳақида Молия вазирлигини қандай хабардор қилади
Молия вазирининг “Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги буйруғи (рўйхат рақами 2343-2, 2017 йил 22 июнь) қабул қилинди
Бир йилда икки марта қонунни буздингизми – солиқ маслаҳатчиси сертификатидан маҳрум бўласиз
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг “Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини бериш, унинг амал қилишини тугатиш ва уни бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қарори (рўйхат рақами 1750-2, 2017 йил 22 июнь) қабул қилинди
«Туронбанк» АТБ улушини хорижий инвесторларга сотмайди
Президентнинг 16.06.2017 йилдаги ПҚ–3064-сон қарори билан Президентнинг 28.04.2015 йилдаги ПҚ–2340-сон «Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига ўзгартириш киритилди
II Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси Тошкентда 6–8 сентябрда ўтказилади
Вазирлар Маҳкамасининг 16.06.2017 йилдаги 384-сон «II Халқаро мева-сабзавот ярмаркасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
Термизда Ислом Каримов номидаги ТДТУ филиали очилади
Президент 29.06.2017 йилдаги «Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиали фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади
Давлат мулкининг қайси объектлари ҳокимиятлар қарорига кўра хусусийлаштирилади?
Президентнинг 16.06.2017 йилдаги ПҚ–3067-сон «Давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди
Электр энергияси ва газ ҳисобининг автоматлаштирилган тизимлари лойиҳалари 2 ойда ишлаб чиқилади
Президент 27.06.2017 йилдаги Ф–4979-сон «Электр энергияси ва табиий газни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларини янада жорий этиш бўйича таклифларни тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойишга имзо чекди
Мустақиллик кунига 6 та танлов ўтказилади
Президентнинг 27.06.2017 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
Давлат ижрочиларининг иш ҳақи қанча бўлади?
Президентнинг 15.06.2017 йилдаги ПҚ–3060-сон «Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
Ўзбекистон машинасозлик учун мустаҳкамловчи қисмларни маҳаллийлаштиради
Президент 23.06.2017 йилдаги Ф-4972-сон “Машинасозлик саноати учун мустаҳкамловчи қисмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишни имзолади
Ҳазрати Имом мажмуасида Ўзбекистондаги Ислом маданияти маркази барпо этилади
Президентнинг 23.08.2017 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ҳужжатни ЎзА тарқатди
Тиббиётда юқори технологиялардан вилоят даражасида фойдаланиш мумкин
Президент 20.06.2017 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади
Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази ташкил этилди
Вазирлар Маҳкамасининг 15.06.2017 йилдаги 377-сон “Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди
Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари нимага сарфланади?
Вазирлар Маҳкамасининг 15.06.2017 йилдаги “Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди
Махсус инспекция биоресурсларнинг йўқолиб кетишига қарши курашади
Вазирлар Маҳкамасининг 9.06.2017 йилдаги 370-сон “Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди