Президентнинг 20.04.2017 йилдаги ПФ–5022-сон Фармони билан иқтисодий ночор корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар тасдиқланди
2020 йилгача «ягона дарча» марказлари 68 та давлат хизматини жорий этади
Вазирлар Маҳкамасининг 25.04.2017 йилдаги 239-сон қарори билан 2018 — 2020 йиллар даврида фақат «ягона дарча» марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматларини босқичма-босқич жорий этиш жадвали тасдиқланди
Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази ташкил этилди
Президентнинг 18.04.2017 йилдаги ПҚ–2897-сон қарори билан Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари қабул қилинди
Якка тартибдаги тадбиркорлар валюта сотишдан озод қилинди
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотлар экспортини кенгайтиришга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди
Прокуратура иқтисодиёт ва ижтимоий соҳада қонунийликни таъминлайди
Президентнинг 18.04.2017 йилдаги ПФ–5019-сон “Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, мамлакатни модернизация қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлашда прокуратура органларининг ролини кучайтириш тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди
ХУМШ йиғимларининг минимал миқдорини давлат белгилайди
Президентнинг 24.04.2017 йилдаги «2017-2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори имзоланди
Коллеж ва лицейлар учун намунавий штатлар тасдиқланди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлигининг қарори (рўйхат рақами 2875, 2017 йил 21 апрель) билан Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлари тасдиқланди
Банк-молия академиясида қанча ўқишади?
Вазирлар Маҳкамасининг 15.04.2017 йилдаги 220-сон “Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори эълон қилинди
Маъмун академияси учун янги тузилма тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 апрелдаги 211-сон «Хоразм Маъмун академиясининг фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди
Ўзбекистон марказлаштирилган иссиқлик таъминотини аста-секин қисқартиради
Президент «2018-2022 йилларда иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш дастури тўғрисида»ги Қарорни имзолади
Фуқаролар йиғинининг кенгашида – 2 нафар янги маслаҳатчи, профилактика инспектори ва ижтимоий муассасалар раҳбарлари
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 апрелдаги 219-сон Қарори билан Фуқаролар йиғини тўғрисидаги намунавий низомга ўзгартиришлар киритилди
Паррандачилик учун кредитлар муддати узайтирилди
Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 2344-2, 2017 йил 21 апрель) билан Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди
Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тўғрисидаги Низом тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 15.04.2017 йилдаги 221-сон Қарори билан Автомобиль йўллари давлат кўмитаси тўғрисидаги низом тасдиқланди
Лицейлардаги машғулотлар учун ОТМ ўқитувчиларига олий таълим ставкалари бўйича ҳақ тўланади
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат вазирлигининг қарори (рўйхат рақами 2834-1, 2017 йил 21 апрель) билан Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларига қўшимча киритилди
Суд экспертлари қандай малака оширади
Вазирлар Маҳкамасининг 13.04.2017 йилдаги 206-сон қарори билан Суд экспертларининг малакасини ва ҳуқуқий билимларини ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Якка тартибдаги тадбиркор пластик картаси универсал бўлди
Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 1850-2, 2017 йил 19 апрель) билан Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан миллий валютадаги банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди
Суд соҳасидаги қонунчилик билан Тадқиқот маркази шуғулланади
Президентнинг 19.04.2017 йилдаги ПҚ–2903-сон Қарори билан Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази тўғрисидаги низом тасдиқланди
Кимё тармоғи корхоналарига ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш топширилди
Президентнинг 12.04.2017 йилдаги ПҚ–2884-сон Қарори билан «Ўзкимёсаноат» АЖ фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари белгиланди ҳамда унинг янгиланган ташкилий тузилмаси ва ижро этувчи аппарати тузилмаси тасдиқланди
Дебиторлар билан солиштирма далолатномаларнинг мавжуд эмаслиги учун жарима солинади
18.04.2017 йилдаги ЎРҚ-429-сон Қонун билан солиқ тўловчилар – юридик шахсларда дебиторлар билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномалари ёхуд тўлов муддати ўтган дебиторлик қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисидаги ёзма билдириш мавжуд эмаслиги учун маъмурий жавобгарлик киритилди
Ҳудудлар тоза ичимлик суви ва канализация билан таъминланади
Президент «2017-2021 йилларда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш дастури тўғрисида»ги Қарорни имзолади