Президентнинг 28.02.2017 йилдаги Қарори билан 2017 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби тасдиқланди
Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси билан махсус Марказ шуғулланади
Президент 14.02.2017 йилда Ф–4849-сон “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармойишни имзолади
Тўқимачилик асбоб-ускуналари етказиб бериш бўйича шартнома 10 кун ичида экспертизадан ўтказилади
Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2017 йилдаги 83-сон Қарори билан Тўқимачилик асбоб-ускуналарининг асосий турларини етказиб беришга шартномаларни (контрактларни) экспертизадан ўтказиш ва уларнинг замонавий технологик талабларга ва жаҳон нархлари даражасига мувофиқлиги юзасидан хулосалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгариш ва қўшимчалар киритилди
Шиша идишлар хавфсизлиги регламенти
Вазирлар Маҳкамасининг 16.02.2017 йилдаги 86-сон қарори билан Шиша идишларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди
Алкоголли маҳсулотларга қандай талаблар қўйилади
Вазирлар Маҳкамасининг 13.02.2017 йилдаги 71-сон қарори билан алкоголли маҳсулотларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланган бўлиб, у эълон қилинган пайтдан эътиборан 6 ой ўтгандан кейин кучга киради
Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тузилмаси тасдиқланди
Президентнинг 14.02.2017 йилдаги ПҚ-2776-сон “Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолиятларини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди
Эскирган асбоб-ускуналар янгисига алмаштирилади
Президентнинг 22.12.2016 йилдаги ПҚ–2692-сон “Жисман ишлатиб бўлинган, маънавий эскирган асбоб-ускуналарни жадал янгилаш, шунингдек саноат тармоқлари корхоналарининг ишлаб чиқариш харажатларини қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори эълон қилинди
Лойиҳани маҳаллийлаштириш Дастурига онлайн киритиш мумкин
Президентнинг 26.12.2016 йилдаги ПҚ-2698-сон Қарори билан 2017 — 2019 йилларда тайёр маҳсулот турлари, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастури тасдиқланди
Давлат дастурини амалга ошириш учун республика комиссияси тузилди
Президентнинг 17.12.2016 йилдаги Ф-4760-сон “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойиши эълон қилинди.
Давлат спорт қўмитаси тизими қандай бўлади?
Президентнинг 15.02.2017 йилдаги ПҚ-2779-сон Қарори билан Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, шунингдек унинг ҳудудий бўлинмалари тузилмаси тасдиқланди
Маданият вазирлигининг штат бирликлари белгиланди
Президентнинг 15.02.2017 йилдаги ПҚ-2778-сон “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори эълон қилинди
Ноҳалол дорихона муассасаларига 3 йил ишлаш тақиқланади
Президентнинг 14.02.2017 йилдаги ПҚ-2773-сон қарори билан дори воситалари ва тиббиёт буюмларини сотиш, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартибини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар кўзда тутилган
Қачон бизнесни қайта рўйхатдан ўтказиш талаб этилади?
Вазирлар Маҳкамасининг 9.02.2017 йилдаги 66-сон Қарори билан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланган бўлиб, у жорий йилнинг 1 апрелидан амалга киритилади. Ушбу шарҳда – тадбиркорлик субъектларини қайта рўйхатдан ўтказиш тартиби хусусида
Қандай асосларга кўра бизнесни рўйхатдан ўтказиш рад этилиши мумкин?
Вазирлар Маҳкамасининг 9.02.2017 йилдаги 66-сон Қарори билан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланган бўлиб, у жорий йилнинг 1 апрелидан амалга киритилади. Ушбу шарҳда – тадбиркорлик субъектини рўйхатдан ўтказишни рад асослари хусусида
Ҳар бир туман ва шаҳарда иқтисодий судлар ташкил этилади
Президентнинг 21.02.2017 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди
Давлат персоналлаштириш маркази пулларни нималарга сарфлайди?
Вазирлар Маҳкамасининг 13.02.2017 йилдаги 73-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси фуқароларига биометрик паспортлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга биометрик ҳаракатланиш ҳужжатлари берганлик учун Давлат персоналлаштириш марказининг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамига тушган маблағларни сарфлаш тартибига тузатишлар киритилди
Нотариусларни молиялаштириш қисқартирилди
Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги қарори (рўйхат рақами 2168-1, 2017 йил 14 февраль) билан Давлат нотариал идоралари ва нотариал архивлар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди
Бепул юриш чиптаси 1 кун ичида берилади
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг буйруғи (рўйхат рақами 2434-1, 2017 йил 15 февраль) билан Шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи ягона гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Ходимларнинг ўртача йиллик сони қандай аниқланади?
Давлат статистика қўмитаси ва Меҳнат вазирлигининг қарори (рўйхат рақами 2858, 2017 йил 17 февраль) билан Тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Бўлғуси ҳуқуқбузарлар ёзма равишда огоҳлантирилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 февралдаги 60-сон қарори билан ғайриижтимоий хулқ-атворли шахсни уни давом эттиришга йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақида расмий огоҳлантириш тартиби такомиллаштирилди