Ички ишлар вазирининг буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Тошкент олий ҳарбий-техника билим юрти базасида идоравий ўқотар қурол ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган ташкилотлар ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курслари тўғрисидаги низом тасдиқланди
Концерт-томоша фаолиятига лицензия олиш тартибига ўзгартириш киритилди
Вазирлар Маҳкамасининг 9.12.2015 йилдаги 354-сон Қарори билан концерт-томоша фаолиятини амалга оширишни тартибга солувчи қатор ҳужжатлар тасдиқланди
Электрон тижоратни ривожлантириш чора-тадбирлари белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 4.12.2015 йилдаги 353-сон Қарори билан 2016–2018 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни ривожлантириш концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича тадбирлар комплекси тасдиқланди
Янги йилдан алкоголь маҳсулотлари нархи ўзгаради
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қўшма қарори (АВ томонидан 10.12.2015 йилда 2738-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан 2016 йил 1 январдан алкоголли маҳсулотлар учун, пиводан ташқари, энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар белгиланади
Паспортчиларни ХУМШдан маҳалла фуқаролар йиғинларига ўтказишади
Тошкент шаҳри ҳокимининг 2015 йил 11 декабрдаги 1089-сон Қарори билан Тошкент шаҳридаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари штат жадвалига паспорт масалалари билан шуғулланувчи биттадан штат бирлигини киритиш ҳақидаги таклиф маъқулланди
Пойтахтнинг бутун турар жой фонди учун уй дафтарлари юритилади
Тошкент шаҳри ҳокимининг 2015 йил 11 декабрдаги 1088-сон Қарори билан мулкчилик шаклидан қатъи назар Тошкент шаҳридаги турар жой объектларида рўйхатга олинган шахсларни қайд этувчи «уй дафтари» жорий этилди
Фуқароликдан чиқаётганларга армиядан озод этиш тўғрисидаги маълумотнома берилади
Мудофаа вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг қўшма қарори билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқаётган чақирилиш ёшидаги шахсларга мудофаа ишлари бўлимлари томонидан ҳарбий хизматдан озод этиш тўғрисидаги маълумотномани бериш бўйича йўриқнома тасдиқланди
Статистика ҳисоботини 2016 йилда янги шакллар бўйича топширамиз
Давлат статистика қўмитасининг қарори билан 2016 йил учун давлат статистика ҳисоботи шакллари тасдиқланди
Электр ҳисоблагичларни қиёслаш билан ким ва қандай шуғулланади
Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг қўшма қарори билан Маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Айрим ишлаб чиқариш ходимлари учун махсус кийим бепул берилади
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи билан Радиотехник ва электрон буюмлар ишлаб чиқариш ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва якка тартибда ҳимояланишнинг бошқа воситаларини бепул беришнинг намунавий нормалари тасдиқланди
Магистрантлар томонидан стажировкани ўташ тартиби тасдиқланди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан Олий таълим муассасалари магистратура мутахассисликлари талабалари томонидан стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Телекоммуникация операторлари ХУМШ билан қандай ўзаро ҳамкорлик қилади
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг буйруғи билан Телекоммуникация операторлари (провайдерлари)нинг хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Юк кўтариш машиналарини хавфсиз ишлатишни назорат қилиш кучайтирилади
Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи билан Юк кўтариш машиналарини хавфсиз ишлатишни назорат қилувчи муҳандис-техник ходимлар учун намунавий йўриқнома тасдиқланди
Бойсун туманидаги спорт мактабига курашчиларни қабул қилиш қоидалари белгиланди
Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг қўшма қарори билан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Спортнинг миллий кураш турига ихтисослаштирилган мактаб-интернатга ўқувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Божхона божлари ва ҚҚСдан озод қилинадиган товарлар рўйхати кенгайтирилди
Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига қўшимчалар киритилди.
Биогаз қурилмаларини қурувчилар учун имтиёзлар белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 25.11.2015 йилдаги 343-сон Қарори билан Республиканинг чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларида биогаз қурилмалари қуришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тасдиқланди
Қурилаётган ишлаб чиқаришларнинг техник-иқтисодий асосланишини баҳолаш агентлиги ташкил қилинди
Вазирлар Маҳкамасининг 19.11.2015 йилдаги 332-сон Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган ишлаб чиқариш қувватлари лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини, техника ва технологияларни экспертизадан ўтказиб баҳолаш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди
Хизмат сафари харажатлари учун қанча маблағ берилади?
Молия вазирининг буйруғи билан Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Автотранспорт воситаларига газ баллонли ускунани ўрнатиш ва ундан фойдаланиш тартиби белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 11.11.2015 йилдаги 326-сон Қарори билан Сиқилган табиий, суюлтирилган нефть газлари ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган автотранспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди
7 декабрь душанба дам олиш куни бўлади
Ўзбекистон Президенти 2015 йил 20 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунини (8 декабрь) нишонлаш муносабати билан дам олиш кунини кўчириш тўғрисидаги Қарорни имзолади