5.10.2016 йилдаги Президент Фармони билан тадбиркорлик фаолияти текширувларининг айрим турлари бекор қилиниши кўзда тутилган. Айнан қайси текширувларнинг бекор қилиниши, қайсилари эса аввалгидек ҳолатда сақланиб қолиши - бизнинг шарҳимизда
Амнистия тўғрисида қарор қабул қилинди

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллиги муносабати билан Олий Мажлис Сенатининг 12.10.2016 йилдаги амнистия тўғрисидаги Қарори эълон қилинди
Йодланган туз ишлаб чиқарувчилар микронутриентларга сарф-харажат қилишмайди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк бошқарувининг қўшма қарори (рўйхат рақами 2828, 2016 йил 3 октябрь) билан Йодланган тузни реализация қилишдан тушган маблағларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Саломатлик-3» лойиҳасини амалга ошириш Марказий бюросининг махсус ҳисоб рақамида жамлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Давлат ахборот ресурсларининг барини рўйхатга олиш шарт эмас

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири буйруғи билан (рўйхат рақами 1558-5, 2016 йил 6 октябрь) Ахборотни ҳужжатлаштириш, давлат ахборот ресурсларини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди
Амнистия акти қандай бўлади?

Президент вазифасини бажарувчи Олий Мажлис Сенатига Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисидаги тақдимномани киритди
Имтиёз керакми — замонавий ускуна билан жиҳозланг

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.10.2016 йилдаги ПҚ–2624-сон Қарори билан Президент ва Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Ўлчов ва синов воситалари мезонлари аниқланди

Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг буйруғи билан (рўйхат рақами 2829, 2016 йил 3 октябрь) Техника воситаларини ўлчов воситалари ва синов воситалари жумласига киритиш мезонлари тасдиқланди
Уста-мураббийлар учун иш ҳажмлари белгиланди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат вазирлигининг қўшма қарори (рўйхат рақами 2830, 2016 йил 5 октябрь) билан Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ишлаб чиқариш таълими усталари учун намунавий йиллик иш режаси тасдиқланди
Тадбиркорларни режадан ташқари ва муқобил текширишлар бекор қилинади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон Фармони эълон қилинди
Шифокор қандай доцент бўлиши мумкин

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг қарори (рўйхат рақами 2793-1, 2016 йил 27 сентябрь) билан Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Автобус учун ойлик йўл чипталари нархи ўзгарди

Вазирлар Маҳкамасининг 29.09.2016 йилдаги 330-сон Қарорига кўра ойлик йўл чипталари баҳосини аниқлаш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди ҳамда чипталарнинг янги турлари муомалага кирди
Ўқитувчи ва мураббийлар учун мукофотлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳи мукофотланди
Нафақаларни қайта ҳисоблаш тартибига аниқлик киритилди

Молия вазирининг буйруғига асосан (рўйхат рақами 2826, 20.09.2016 й.) ПФ–4822 бўйича Пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Ўзбекистон фуқаролигини йўқотиш учун янги асос жорий этилди

23.09.2016 й. ЎРҚ–411-сон Қонунга кўра Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотиш учун асосларга тузатишлар киритилди
Алкоголь сотаётганлар паспорт сўраш керак

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 16 сентябрдаги ПҚ–2597-сон қарори билан Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш қоидалари муқаддам қабул қилинган “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқлаштирилди
3 ёшгача фарзандлилар аҳлоқ тузатиш ишларидан ҳоли

23.06.2016 й.ЎРҚ–411-сон Қонун билан 3 ёшгача фарзанди бор аёлларга нисбатан аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини қўллаш таъқиқланди
Табиат қўриқчилари учун таълим маркази очилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 сентябрдаги 321-сон Қарори билан Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузурида Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ташкил этилди
Тошкент пропискаси барча қариндош-уруғлар учун эмас

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхатига ўзгартиришлар киритилди
Биринчи навбатда маҳаллий дориларни таклиф этинг

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2118-2, 2016 йил 23 сентябрь) билан Даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби, шунингдек дорихона муассасалари томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бериш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
АЖ учун янги солиқ имтиёзлари

23.09.2016 йилдаги ЎРҚ–411-сон Қонуни билан хорижий инвестицияларга эга АЖларга қўшимча имтиёзлар берилди
Читайте в свежих номерах

- Как перейти с НОБ на НДС при экспорте услуг: пошаговая инструкция
- Методика расчета налога и обязательных взносов с доходов физических лиц за апрель 2025 года
- Как оплачивать труд медицинских работников
- Календарь налогоплательщика для юридических лиц на май 2025 года
- Предварительное решение по таможенным платежам