Президентнинг 24.04.2017 йилдаги «2017-2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори имзоланди
Коллеж ва лицейлар учун намунавий штатлар тасдиқланди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлигининг қарори (рўйхат рақами 2875, 2017 йил 21 апрель) билан Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлари тасдиқланди
Банк-молия академиясида қанча ўқишади?
Вазирлар Маҳкамасининг 15.04.2017 йилдаги 220-сон “Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори эълон қилинди
Маъмун академияси учун янги тузилма тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 апрелдаги 211-сон «Хоразм Маъмун академиясининг фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди
Ўзбекистон марказлаштирилган иссиқлик таъминотини аста-секин қисқартиради
Президент «2018-2022 йилларда иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш дастури тўғрисида»ги Қарорни имзолади
Фуқаролар йиғинининг кенгашида – 2 нафар янги маслаҳатчи, профилактика инспектори ва ижтимоий муассасалар раҳбарлари
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 апрелдаги 219-сон Қарори билан Фуқаролар йиғини тўғрисидаги намунавий низомга ўзгартиришлар киритилди
Паррандачилик учун кредитлар муддати узайтирилди
Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 2344-2, 2017 йил 21 апрель) билан Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди
Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тўғрисидаги Низом тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 15.04.2017 йилдаги 221-сон Қарори билан Автомобиль йўллари давлат кўмитаси тўғрисидаги низом тасдиқланди
Лицейлардаги машғулотлар учун ОТМ ўқитувчиларига олий таълим ставкалари бўйича ҳақ тўланади
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат вазирлигининг қарори (рўйхат рақами 2834-1, 2017 йил 21 апрель) билан Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларига қўшимча киритилди
Суд экспертлари қандай малака оширади
Вазирлар Маҳкамасининг 13.04.2017 йилдаги 206-сон қарори билан Суд экспертларининг малакасини ва ҳуқуқий билимларини ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Якка тартибдаги тадбиркор пластик картаси универсал бўлди
Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 1850-2, 2017 йил 19 апрель) билан Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан миллий валютадаги банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди
Суд соҳасидаги қонунчилик билан Тадқиқот маркази шуғулланади
Президентнинг 19.04.2017 йилдаги ПҚ–2903-сон Қарори билан Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази тўғрисидаги низом тасдиқланди
Кимё тармоғи корхоналарига ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш топширилди
Президентнинг 12.04.2017 йилдаги ПҚ–2884-сон Қарори билан «Ўзкимёсаноат» АЖ фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари белгиланди ҳамда унинг янгиланган ташкилий тузилмаси ва ижро этувчи аппарати тузилмаси тасдиқланди
Дебиторлар билан солиштирма далолатномаларнинг мавжуд эмаслиги учун жарима солинади
18.04.2017 йилдаги ЎРҚ-429-сон Қонун билан солиқ тўловчилар – юридик шахсларда дебиторлар билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномалари ёхуд тўлов муддати ўтган дебиторлик қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисидаги ёзма билдириш мавжуд эмаслиги учун маъмурий жавобгарлик киритилди
Ҳудудлар тоза ичимлик суви ва канализация билан таъминланади
Президент «2017-2021 йилларда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш дастури тўғрисида»ги Қарорни имзолади
Ҳарбий пенсионерлар коллеж ва лицейларга алоҳида тартиб бўйича қабул қилинади
Ҳарбий хизматчилар орасидан пенсионерларни ҳарбий-академик лицейлар, шунингдек академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Экологларнинг асосий вазифаси – чиқиндиларга қарши курашиш
Президентнинг «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги фармони ва «2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди
Товар белгисига доир гувоҳнома қандай узайтирилади?
Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг буйруғи (рўйхат рақами 2873, 2017 йил 10 апрель) билан Товар белгисига ва хизмат кўрсатиш белгисига доир гувоҳноманинг ҳамда товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш қоидалари тасдиқланди
Револьвер кредитлари тезроқ берилади
Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 1704-1, 2017 йил 3 апрель) билан Тижорат банклари томонидан тўқимачилик корхоналарига пахта толасини сотиб олиш ҳамда улгуржи савдо корхоналарига айланма маблағларини тўлдиришга револьвер кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди
Наманган вилоятида ёдгорлик мажмуаси барпо этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги 208-сон қарори билан Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида атоқли маърифатпарвар Исҳоқхон Ибрат номидаги боғ, унинг музейи ва хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактабдан иборат «Исҳоқхон Ибрат мажмуаси»ни ташкил этиш ҳақидаги таклиф маъқулланди



