Адлия вазирининг буйруғи (АВ томонидан 12.05.2016 йилда 2565-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди
Балиқчилик тармоғи ривожлантирилади

Вазирлар Маҳкамасининг 6.05.2016 йилдаги 145-сон Қарори билан Мўйноқ тумани ҳокимлиги ҳузурида «Мўйноқ аква саноат» ДУК ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди
Радиацион хавфсизлик маркази ташкил қилинади

Президентнинг 11.05.2016 йилдаги ПҚ-2527-сон Қарори билан Мирзо Улуғбек номидаги Миллий университетни қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди
Енгил саноат регламентга эга бўлди

Вазирлар Маҳкамасининг 11.05.2016 йилдаги 148-сон Қарори билан Енгил саноат маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди
НҲҲ лойиҳалари: Ўзбекистон аккредитация марказини ташкил қилиш режалаштирилмоқда

Ягона порталда Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
БЮДни ўзгартириш, қайта расмийлаштириш ва қайтариб олиш янги тартибда амалга оширилади

Давлат божхона қўмитасининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 10 майда 2784-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
НҲҲ лойиҳалари: юридик шахслар қўшиб юборилганда лицензия қайта расмийлаштирилади

Ягона порталда Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
Мева-сабзавот маҳсулотлари харид қилувчилар учун янги статистика ҳисоботи

Давлат статистика қўмитасининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 12 майда 2728-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан 2016 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимча киритилди
Юк кўтариш машиналари соз ҳолатда бўлиши керак

Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи билан Юк кўтариш машиналарининг соз ҳолатда сақланишига жавобгар бўлган муҳандис-техник ходимлар учун намунавий йўриқнома тасдиқланди
Ўзбекистонда яна битта университет очилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги Фармони билан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ташкил этилди
Турар жойлар назорати бўйича чора-тадбирлар жорий қилинди

25.04.2016 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-405-сон Қонун билан паспорт режимига риоя этилиши, яшаётган шахсларнинг ҳисобга олиниши ва турар жойда тегишли шартномаларнинг мавжудлиги юзасидан назорат кучайтирилди
ННТ учун санкциялар камайтирилди

25.04.2016 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-405-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди
Банк соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларига тузатишлар киритилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2.05.2016 йилдаги 134-сон қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди
НҲҲ лойиҳалари: учувчисиз учиш қурилмаси учун жавобгарлик

Ягона порталда “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисида кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
Ўқувчиларнинг овқатланиши жиддий кузатиб борилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 майдаги 132-сон “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан қатор ҳужжатлар тасдиқланди
НҲҲ лойиҳалари: ГМОли маҳсулотлар рўйхатдан ўтказилмайди

Ягона порталда “Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида” Қонунга тузатишлар лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
НҲҲ лойиҳалари: енгил авто учун йўл варақаларининг янги шакли жорий қилинади

Ягона порталда юридик шахснинг хизмат ва навбатчи енгил автомобили йўл варақасини тайёрлаш, ҳисобга олиш ва тўлдириш бўйича йўриқнома лойиҳаси муҳокама учун очилди
Аккредитацияланадиган таълим муассасаларининг рўйхати кенгайтирилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 майдаги 136-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларини давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги 21-сон қарори билан тасдиқланган) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Мактабнинг методик кенгаши вазифалари низомда мустаҳкамланди

Халқ таълими вазирининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 3 майда 2781-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Умумий ўрта таълим муассасасининг методик кенгаши тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди
Касб-ҳунар коллежларида имтиҳонлар тартиби ўзгаради

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг қўшма қарори билан Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди
Читайте в свежих номерах

- Как перейти с НОБ на НДС при экспорте услуг: пошаговая инструкция
- Методика расчета налога и обязательных взносов с доходов физических лиц за апрель 2025 года
- Как оплачивать труд медицинских работников
- Календарь налогоплательщика для юридических лиц на май 2025 года
- Предварительное решение по таможенным платежам