CLICK тўлов тизими маъмурияти якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) учун CLICK мобиль ва интернет-банкинг тизими орқали кенг хизмат турлари учун пластик карталар воситасида тўловни амалга ошириш имконияти очилганини хабар қилди
Публикации » Записи по тегу "Кичик тадбиркорлик (кичик бизнес)"
«Ташаббус-2017» танлови ғолиблари эълон қилинди
Тошкентда ҳар йили ўтказиладиган «Ташаббус-2017» кўрик-танлови якунлари чиқарилди. «Йилнинг энг яхши тадбиркори» номинациясида "Torimed Pharm" фармацевтика корхонаси раҳбари Аҳаджон Шукуров ғолиб бўлди. Аҳмад Арабов «Йилнинг энг яхши ҳунарманди» деб эътироф этилди. Фахриддин Исмоилов «Йилнинг энг яхши фермери» деб эълон қилинди
Ташлаб қўйилган корхоналарни тугатиш тезроқ амалга оширилади
Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2017 йилдаги 293-сон қарори билан Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида низомга тузатишлар киритилди
Тадбиркор бўлиб рўйхатдан ўтдингизми – имтиёзли кредит учун ҳуқуқни қўлга киритдингиз
Тижорат банклари томонидан янги рўйхатга олинган юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлик субъектларига микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
726 хўжаликда биогаз қурилмалари ўрнатилади
Вазирлар Маҳкамасининг “2017-2019 йиллар даврида республикада биогаз қурилмалари ишлаб чиқариш ва жорий этишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Савдо-саноат палатаси сайтида жойлаштирилди
Кичик электротехника ишлаб чиқарувчилари 270 нафар кишигача ёллаши мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг 28.04.2017 йилдаги 248-сон қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига электротехника саноатини жадал ривожлантириш ва диверсификация қилишга қаратилган тузатишлар киритилди
14 та туманда газ таъминотининг хусусий операторлари пайдо бўлади
Президентнинг 20.04.2017 йилдаги ПҚ-2907-сон “Газ таъминоти тизимида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди
Бизнес-омбудсман тадбиркорлар ҳимоясида
Президентнинг 5.05.2017 йилдаги фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили институти таъсис этилди
2020 йилгача «ягона дарча» марказлари 68 та давлат хизматини жорий этади
Вазирлар Маҳкамасининг 25.04.2017 йилдаги 239-сон қарори билан 2018 — 2020 йиллар даврида фақат «ягона дарча» марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматларини босқичма-босқич жорий этиш жадвали тасдиқланди
Якка тартибдаги тадбиркорлар валюта сотишдан озод қилинди
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотлар экспортини кенгайтиришга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди
Маданий меросни ижарага олиш осонлашади
НҲТБТ порталида “Моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга тузатишлар лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди
Вақтида қуриб битказмадингизми – солиқни уч баравар миқдорда тўланг
Солиқ кодексига тузатишлар лойиҳаси тайёрланди, деб хабар берилади Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси сайтида
Антирекламадан фойдаланишни биласизми?
Яхши товарни реклама қилиш шарт эмас деган кенг тарқалган, аслини олганда эса янглиш бўлган фикр мавжуд. Рекламага ҳар қандай маҳсулот муҳтож. Ҳатто энг олий даражадагиси ҳам
Паррандачилик учун кредитлар муддати узайтирилди
Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 2344-2, 2017 йил 21 апрель) билан Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди
Якка тартибдаги тадбиркор пластик картаси универсал бўлди
Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 1850-2, 2017 йил 19 апрель) билан Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан миллий валютадаги банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди
Қачон ЯСТдан мажбурий равишда умумбелгиланган солиқларга ўтказишади?
Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллаётган корхоналарга нисбатан Солиқ кодексига тузатишлар лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
Айрим кичик бизнес субъектлари учун штатларни оширишга рухсат берилди
Вазирлар Маҳкамасининг 6.04.2017 йилдаги 184-сон қарори билан Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотлар таснифлагичига ўзгартиришлар киритилди
Иш ҳақи бўйича нақд пул қаерда кўпроқ берилади?
Иш ҳақини ўз вақтида тўлаш бизнес миқёсидан қатъи назар ҳар бир компания ва корхона учун муҳим омил ҳисобланади. Маҳаллий банклар иш ҳақини пластик карталарга тушириладиган маблағга қандай фоизли нисбатда нақд пулда тўлайди? Мазкур шарҳ ушбу масалаларга бағишланади
Хусусий тиббиёт клиникалари 5 йилга барча солиқлардан озод этилди
Президентнинг 1.04.2017 йилдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ЎзАда эълон қилинди
Молиявий эркинликнинг 10 шарти
Инсон яралибдики, ҳеч нарсага тобе бўлмасдан эмин-эркин яшашни истайди. Айниқса, иқтисодий, молиявий қарамликдан қутулиб, беташвиш ҳаёт кечириш илинжида елиб-югуради. Жилла қурса, фарзандларим мевасидан баҳраманд бўлар дея, бутун умрини оиланинг иқтисодий аҳволини яхшилашга бағишлаб юборадиганлар ҳам йўқ эмас