Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

1 ноябрдан пойтахтимизда чиқиндиларни олиб чиқиш нархи ўзгаради

19.10.2016

«Махсустранс» ДУК ўз хизматлари учун нархлар ошаётганлигини маълум қилди. Улар 1 ноябрдан бошлаб ўзгаради.

Янги тарифларга кўра:

 

1. Маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш учун жисмоний шахслар (ҳар бир яшовчи)га ойлик тўлов — 3200 сўм қилиб белгиланди.

 

2. Қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш:

 

  • бюджет ташкилотлари учун (1 куб м.) – 38 390 сўм (ҚҚСсиз);
  • хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар учун (1 куб м.) – 38 390 сўм (ҚҚСсиз).

 

3. Ахлатни олиб чиқиб кетиш:

 

  • бюджет ташкилотлари учун (1  тн) – 14 346,0 сўм (ҚҚСсиз);
  • хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар учун (1 тн) – 14 346,0 сўм (ҚҚСсиз).

 

4. Чиқинди ортиш станцияларидан (Яшнобод, Яккасарой ва Юнусобод туманлари ЧОС) "Оҳангарон" ахлатхонасигача НД-310 автомашиналарида қаттиқ маиший чиқиндиларни (1 тн.) ташиш  - 10 678,0 сўмни (ҚҚСсиз) ташкил этади.

 

Эслатиб ўтамиз, илгари коммунал хизматларнинг мазкур тури учун нархларнинг оширилиши 2016 йилнинг 1 майида амалга оширилган эди.