Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Компания хақида

11.11.2008

 

NORMA компанияси Ўзбекистон электрон маҳсулотлар бозорида 1999 йилдан бери фаолият юритади, ўзбек ва рус тилларида ҳуқуқий ва иқтисодий мавзуларда электрон ахборот қидирув тизимларини, картографик асосда электрон маълумотномалар ва бошқа электрон маҳсулотларни ишлаб чиқишга ихтисослашган.

 

Компаниянинг вазифаси – биз мижозларимизга аниқ, долзарб ва керакли ахборотдан фойдалана олиш имкониятини берамиз, бу эса уларга тўғри қарорлар қабул қилишда ёрдам беради.  

NORMA  компанияси фаолият олиб борган йиллар мобайнида ишлаб чиқарган ахборот қидирув тизимларидаги норматив ҳужжатлар, тушунтириш, услубий ва маълумот материаллари сони 140 000 дан ошиб кетди, янги ҳамда тадбиркорлар ва турли тармоқ корхоналари раҳбарларига зарур маҳсулотлар пайдо бўлди.

 

 

 

 

Бизнинг лойиҳалар

 

  • Электрон ахборот қидирув тизими – Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги;
  • Электрон эксперт маълумот тизимлари:
    • Амалий бухгалтерия
    • Кичик корхона электрон бухгалтери
    • Амалий солиқ солиш
    • Текшириш «А» дан «Я» гача
    • Кадрлар бўйича маслаҳатчи
    • Солиқлар: саволлар ва жавоблар
    • Экспорт-импорт операциялари
    • Корхона юристи
    • Қурилиш
    • Кичик корхона: ҳисоб, солиқлар, ҳуқуқ
    • Божхона калькулятори
    • Умная подшивка
    • Моҳир тахлам
    •  «Менинг шаҳрим» электрон маҳсулотлари:
      • Тошкент харитаси билан биргаликда “Менинг шаҳрим” бизнес маълумотномаси;
      • Олий ўқув юртлари ва коллежларга киришда тест синовларига тайёргарлик кўриш учун “Менинг шаҳрим. Таълим” тизими;
      • Босма нашрлар:  “Норма маслаҳатчи”, “Солиқлар ва божхона хабарлари”, “Норма”, “Налоговые и таможенные вести”, “Тор”.
      • Интернет-лойиҳаларnorma.uz портали ва Ўзбекистон корхоналари, товарлар ва хизматлар тўғрисида ахборот берувчи сайтлар гуруҳи. Бу www.pc.uz, www.apteka.uz, www.restoran.uz, www.bank.uz, www.stroyka.uz, Тошкент электрон харитаси билан  www.mg.uz сайти.
      • Юқори малакали мутахассислар – бухгалтерия, солиқ солиш, меҳнат ва божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари масалалари бўйича экспертларнинг маслаҳатлари. “Бевосита мулоқот” телефонлари орқали тезкор жавоблар».

 


NORMA компаниясининг афзалликлари:

 

  • Экспертлар - ҳуқуқ, бухгалтерия, солиқ солиш, божхона иши ва меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари соҳасида юқори малакали мутахассислар жамоаси.
  • ИТ – мутахассислар – мавжуд дастурий маълумотларни таъминлаш ва доимо янгилаб бориш, шунингдек янгиларини ишлаб чиқиш устида ишлайдиган профессионал дастурчилар гуруҳи.
  • Сервис менежерлар – ишлаб чиқилган, шу жумладан “бевосита мулоқот” режимидаги, дастурий маҳсулотларни ўрнатиш, янгилашни таъминлайдиган ва улардан фойдаланиш масалалари бўйича техник маслаҳатлар берадиган менежерлар жамоаси.
  • Воқеалар ва қонун ҳужжатларидаги ўзгаришларни кузатиб борадиган ҳамда долзарб ва жуда зарур мавзуларда материаллар тайёрлайдиган журналистлар ва шарҳловчилар.
  • Босма маҳсулот – даврий матбуот, услубий қўлланмалар, китоблар, рисолалар ва бошқа нашрларни тайёрлашда ўз ҳиссасини қўшадиган матбуот ходимлари.
  • Маҳсулот тарқатиш тармоғи ва электрон ҳамда босма маҳсулотларга доир; нархларни белгилаш ва доимий мижозларга чегирмалар бериш бўйича маслаҳатлар беришга тайёр сотиш бўйича менежерлар жамоаси.
  • Саволларга жавоб тақдим қиладиган, низоли вазиятлардан чиқишга доир маслаҳатлар ва амалий тавсиялар берадиган “бевосита мулоқотмаслаҳатчилари.

 

Бизга мурожаат қилган ҳар бир мижозни қадрлаймиз. Айни шу сабабли ўз бизнесимизни барпо этиш ва мижозлар билан муносабатларда биз қуйидаги қоидаларга амал қиламиз:

 

  • Тақдим этилаётган ахборотнинг долзарблиги – доим янгиланадиган қонунлар, Президент Фармонлари, Қарорлари, Ҳукумат қарорлари ва Ўзбекистон Республикасида  ижтимоий муносабатларнинг турли соҳаларига доир бошқа норматив ҳужжатларни долзарб ҳолатда сақлаш.
  • Комплекс ёндашув: NORMA компанияси мижозлари гуруҳига кирадиган барча компанияларнинг хизматларидан анча осон фойдалана оладилар – улар турли манбалардан  (босма, электрон) ахборот олиш имкониятига эгалар. Бундан ташқари, маҳсулотларнинг электрон версиялари фойдаланувчиларига бизнинг мижозимиз бўлган бутун вақт мобайнида техник кўмак кўрсатилади: дастурий таъминот ўрнатилади, дастурий маҳсулотлардан қандай фойдаланиш ўргатилади, дастурлар янгиланади ва уни янгилаш бўйича маслаҳатлар берилади.
  • Ҳар бир мижозга якка тартибда ёндашув: нарх белгилашнинг мослашувчан тизими, ҳар бир мижозга сотиш бўйича якка тартибдаги менежерлар ва хизмат кўрсатувчи сервис менежерлар бириктирилиши, мижоз учун қулай вақтда сервис менежерлари келишининг мослашувчан жадвали ва бошқа кўп хизматлар.
  • Мижоз эҳтиёжларига мўлжал олиш: мижозларнинг эҳтиёжларини ўрганиш, улар билан “қайтар алоқа”, маҳсулотларни ва лояллик дастурларини олға суриш бўйича турли дастурларни реализация қилиш – чегирма купонлари, доимий мижозлар учун акция ва чегирмалар.
  • Истиқболни кўзлаб ишланг – ишда янги технологик ечимларни амалга ошириш ва янги, келгусида фойдали бўлган маҳсулотларни барпо этиш.

 

Ходимларининг сони турлича бўлган, турли мулкчилик шаклига мансуб, иқтисодиётнинг турли тармоқларида, давлат ҳокимияти ва бошқаруви тузилмасида, суд тизимида ва кўплаб бошқа соҳаларда фаолият юритаётган, бизга ишонч билдириб NORMA компанияси мижозларига айланган 4 500 дан зиёд ташкилот самарали ишимизнинг кўрсаткичидир.