Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

1 октябрдан бошлаб банкоматлар валюта беришни тўхтатади

26.09.2019

Рус тилида ўқиш

 

Марказий банк жисмоний шахсларнинг халқаро тўлов карталаридан (ХТК) нақд пул маблағларини ечиб олиш тўғрисидаги хабарни эълон қилди.

 

2019 йил 1 октябрдан бошлаб мамлакат ҳудудида банкоматлар орқали ХТКдан фақат миллий валютани ечиб олиш мумкин.

 

Бунинг бир нечта сабаблари бор:

биринчидан, август ойининг учинчи ўн кунлигидан бошлаб жисмоний шахслар – резидентлар банклардаги валюта айирбошлаш шохобчалари орқали нақд хорижий валютани харид қилишлари мумкин.

иккинчидан, жиноий даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ шубҳали операцияларни амалга ошириш, хусусан мамлакат ҳудудида бошқа шахслар томонидан норезидентларнинг ХТКдан валюта маблағларининг ечиб олиниши ҳолатлари мавжуд ва улар бўйича хатарлар юзага келмоқда.

учинчидан, қонунчиликка мувофиқ, Ўзбекистонда барча ҳисоб-китоблар ва тўловлар миллий валюта – сўмда амалга оширилиши лозим.

 

Илгаригидек ХТКдан хорижий валютани бевосита банкда ечиб олиш мумкин. Бунинг учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат зарур. Банкоматлар ёки валюта айирбошлаш шохобчаларида конвертация қилиниб, сарфланмай қолган сўмдаги пул маблағлари валюта айирбошлаш шохобчаларида нақд хорижий валютага айирбошланади.

 

 

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум