Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

2017 йилда 1UZ дастурида нима ўзгарди?

19.04.2017

«1UZ» бухгалтерлик дастури ишлаб чиқувчилари чоракдаги янгиланишлар анонсини тақдим қилишди. Фойдаланувчиларни қатор такомиллашувлар ва янги функциялар кутмоқда. Батафсил маълумотлар ушбу материалда.

 

«1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий» дастурий маҳсулотига қуйидаги ўзгаришлар киритилди:

 

ХХТУТ ИФУТга алмашди

 

Ҳисобварақ-фактураларнинг босма шаклларида ХХТУТ коди ўрнига юридик шахснинг асосий фаолият турининг ИФУТ коди акс эттирилади. Эслатиб ўтамиз, ўзгаришлар расман эълон қилинди ва 2017 йилнинг 22 март кунидан кучга кирди. Ушбу санадан бошлаб юридик шахслар ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришда мажбурий тартибда ҳам ўз ташкилотининг, ҳам харидорнинг (буюртмачининг) - юридик шахснинг ИФУТ кодини кўрсатиши шарт.

 

«Контрагентлар» маълумотномасига ҳисобварақ-фактураларда кейинчалик кўрсатиш учун янги «ИФУТ» майдончаси қўшилган.

 

Айрим ҳужжатлар такомиллаштирилди

 

«Табель» ҳужжатида «Иш ҳақи сақланмаган таътил» майдонида маълумотларни автоматик тўлдиришга тузатиш киритилди.

 

«ЯИТ ҳисоб-китобида» Базавий ЯИТ ҳисоб-китобида ҳақиқатда ишланган кунларни акс эттириш қисми бўйича ЯИТ ҳисоб-китобига тузатиш киритилди (ҳақиқатда ишланган кунлар + таътил кунлари корхонада ўрнатилган иш вақти жадвалига асосан режадаги кунлардан ортиқ бўлган тақдирда).

 

«Ойни ёпиш» ҳужжатида 9910 счёт белгиси бўлган тақдирда проводка суммасига тузатиш киритилди.  Энди проводка аввалгидек дебет ва кредит томонлари бўйича оборотга эмас, балки фақат счёт бўйича сальдо қолдиғига берилади.

 

«ТМЗ жойини ўзгартириш» ҳужжатида қатор такомиллашувлар содир бўлди:

  • «Миқдорий эквивалент» туридаги жойини ўзгартиришда жадвал қисмида “Чакана нархи” майдони автоматик равишда тўлдирилади;
  • «Комиссияга» туридаги жойини ўзгартиришда ҳали таннархи ҳисоблаб чиқарилмаган тайёр маҳсулотни бир ой мобайнида жойини ўзгартириш варианти назарда тутилган.  Ташкилот томонидан ТМЗ ФИФО/АВЕКО ҳисобдан чиқариш усуллари қўлланганда жойини ўзгартириш фақат миқдорий ифодада амалга оширилади. «Нархлар бўйича» ҳисобдан чиқариш усулида – миқдорий ифодада ҳамда режали таннарх бўйича амалга оширилади;
  • Ҳужжатни ўтказишда ахборот-тавсиявий хабар қўшилган: жадвал қисмида "ТМЗ счёти" 28**га тенг бўлганда, "Олувчи счёти" 2830 счётига тенг бўлиши, ҳужжатнинг шапкасида эса "Жойини ўзгартириш тури" майдони «Комиссияга» ўрнатилган бўлиши шарти билан, «Омбордан» «Омборга» майдонларининг айнан бирхиллигини текшириш ўрнатилган, агар уларда тафовут бўлса,  шундай хабар пайдо бўлади: «Тайёр маҳсулотнинг таннархини тўғри ҳисоблаш учун комиссияга жойини ўзгартиришда омборларни бир хил қилиш тавсия этилади»;
  • Жадвал қисми устида «Кўчириш» тугмаси очилди. Мазкур тугма «Миқдорий эквивалент» жойини ўзгартириш тури учун зарурдир.

 

«Банк кўчирмаси» ҳужжатидаги «Юкланган банк кўчирмалари» дастагида «Давр банк» шаблони ўзгариши муносабати билан эски шаблон янгисига алмаштирилган.

 

«Юкхати ҳисобварақ-фактура» ҳужжатига проводкаларнинг тўғрилигини текшириш учун текшириш қўшилган, ҳужжатнинг шапкасида харажатлар счёти 21-сон БҲМСга биноан фақат ТМЗнинг муайян счётлари билан ўзаро боғланиши мумкин (масалан, Дт 9110 Кт 2810-2830, ёки Дт 9110 Кт 2110 ёхуд Дт 9120 Кт 2910 ва ҳ.к.). Нотўғри ўзаро боғланишларда тизимли огоҳлантириш акс этади.

 

«АВ/НМА хатлови» ҳужжатида ҳужжатнинг жадвал қисмини тўлдириш ва қайта тўлдириш жараёни тезлаштирилди.

 

Айрим ҳисоботларнинг шаклларига тузатишлар киритилди

 

«ЯИТ ҳисоб-китоби» ҳисоботида Базавий ЯИТни ҳисоблашда ҳақиқатда ишланган кунларни акс эттириш бўйича ЯИТ ҳисоб-китобига тузатиш киритилди (ҳақиқатда ишланган кунлар + таътил кунлари корхонада ходим бўйича ўрнатилган иш вақти жадвалига асосан режадаги кунлардан ортиқ бўлган тақдирда).

 

«1-сон шакл» ҳисоботида титул варақда ҳисобот шакллантириладиган сана ўзгартирилган.

 

«2-сон шакл» ҳисоботида 1-жадвалда ахборотларни тўплаш қоидаларига тузатишлар киритилган.

 

«Фаолият ҳақида маълумотлар» ҳисоботида раҳбарнинг Ф.И.О. акс эттирилишига тузатишлар киритилган.

 

«Моддий ҳисобот»да ҳисоботдан “Счёт бўйича ОСВ” ҳисоботига чиқиш билан боғлиқ хато тўғриланган.

 

«Товар ҳисоботида» “Чакана бўйича” белгиси фаол бўлганида харажатлар қисмида оборот субконто = «Сақлаш жойи» бўйича маълумотларнинг мажбурий равишда бўлиши билан ҳужжатларда 9021-9029 счётлари мавжуд бўлиши шарти билан “Кирим касса ордери” ва “Терминал бўйича тўлов” ҳужжатларидаги суммалар акс эттирилади.

 

«Ўриндошлар бўйича ҳисобот»да «4-сон Имтиёзлар» бўлимида СКнинг 179-моддасига биноан жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган ва ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтириладиган иш ҳақи ва бошқа даромадларидан ушлаб қолиш суммалари акс эттирилади.

 

***

 

Санаб ўтилган янгиликлар жорий этилган ва улардан фойдаланиш мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, янгиланиш жараёнини фойдаланувчи мустақил равишда ўзига маъқул вақтда бевосита дастурнинг ўзидан ишга туширади. Бунинг учун “Янгилаш” тугмасини босиш зарур.