Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси томонидан 2018 йил учун кўчмас мулк объектларининг кадастр қиймати белгиланди. Кўчмас мулкингиз ҳақидаги батафсил ахборотни онлайн режимида олиш мумкин.
2018 йил учун кўчмас мулк объектларининг кадастр қиймати Вазирлар Маҳкамасининг 30.12.2017 йилдаги 1043-сон қарори билан белгиланган.
Муайян объектларнинг қиймати тўғрисидаги ахборотни унинг мулкдорлари бу ердан олишлари мумкин.
Таҳририятдан: жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ кўчмас мулкнинг кадастр қийматидан тўланади. У олдинги инвентаризация қийматидан бир неча бор юқоридир. Шунинг учун 2018 йилда солиқ ставкасини пасайтиришга қарор қилинди. Батафсил – бу ерда.