Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
29 ва 137-кодлар бўйича ҳисоботни жорий этишдаги қийинчиликларни қандай бартараф этиш мумкин Фойда солиғини ҳисоблашда хизмат автомобили харажатларини қандай ҳисобга олиш керак Умумий овқатланиш корхонасида маҳсулотлар (хом ашё) ва товарлар қандай ҳисобга олинади Умумий овқатланиш корхонаси, туроператорлар ва меҳмонхоналар бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қандай қайтариб олиши мумкин

5 сентябрдан айрим объектлар фаолиятига рухсат берилади

03.09.2020

Рус тилида ўқиш

Республика махсус комиссиясининг Ўзбекистон Республикасига коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича навбатдаги қарори эълон қилинди.

 

Республикада карантин талабларини қисқартириш мақсадида комиссиянинг навбатдаги қарори билан 2020 йил 5 сентябрдан қуйидаги фаолият турларига рухсат берилади:

 

умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, чойхона). Бунда қуйидаги санитария талабларига риоя этилиши лозим:

  • банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;
  • столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш;
  • бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш;
  • ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;
  • ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;
  • бино ва хоналарга, шунингдек ҳаво айланиши тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва бошқалар) ўрнатиш;

 

маданий-кўнгилочар объектлар (фақат театр ва кинотеатрлар). Бунда қуйидагилар талаб этилади:

  • ҳаво айланиши тизимида зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва бошқалар) ўрнатиш;
  • ташриф буюрувчиларни ижтимоий масофани сақлаган ҳолда жойлаштириш ҳамда тиббий ниқобда бўлиш (зарур ҳолларда тадбир 2 соатдан зиёд давом этганда ниқобни бепул алмаштириш);
  • объектларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, дезинфекцион «тўшаклар», антисептик воситалари билан жиҳозлаш, уларга киришда ҳар бир ташриф буюрувчиларнинг тана ҳароратини ўлчаб, 37°C ва ундан юқори бўлган ёхуд инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда киритмаслик;
  • ҳар бир сеансдан кейин ўриндиқ ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;
  • ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;

 

парклардаги аттракционлар фаолияти ҳам тикланади. Бунда қуйидагилар амалга оширилиши лозим:

  • ташриф буюрувчиларнинг ижтимоий масофани сақлаган ҳолда навбатда туришини таъминлаш;
  • аттракционларнинг юза қисмини ҳар соатда ёки ҳар бир фойдаланишдан сўнг дезинфекцион воситалар билан тозалаш;
  • аттракциондан фойдаланишда ижтимоий масофани сақлаш;
  • ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;
  • бино ва хоналарга, шунингдек ҳаво айланиши тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва бошқалар) ўрнатиш (ёпиқ бинолардаги аттракционлар фаолияти учун);

 

диний ташкилотларда жамоавий ибодатларни амалга ошириш (жума ва шанба-якшанбалик диний хизматлар). Бунда қуйидагилар талаб этилади:

  • жамоавий ибодатни ўтказиш учун ташриф буюрувчилар ўртасида ижтимоий масофани таъминлаш;
  • диний ташкилотларнинг ходимлари ва ташриф буюрувчиларнинг тиббий ниқобда бўлиши;
  • санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш, бино хоналарини доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион «тўшаклар» билан жиҳозлаш;
  • ҳар бир диний ибодатдан кейин бино (хона) ва ундаги жиҳозларнинг юза қисмини дезинфицион воситалар билан тозалаш;
  • бино ва хоналарда, шунингдек ҳаво айланиши тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва бошқалар) ўрнатиш.
  • тана ҳарорати 37°C ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритмаслик;
  • диний ташкилотларга кириш ва чиқиш жойларида аҳолининг тўпланишига қатъий йўл қўймаслик;

 

йўналишли такси фаолияти («Дамас» русумли енгил автомобиллар бундан мустасно):

  • йўналишли такси фаолияти давомида карантин қоидаларига риоя этган ҳолда ҳар қатновга чиқишдан олдин ҳайдовчиларнинг тана ҳарорати пирометрларда ўлчаниб, 37°С  ва ундан юқори бўлган ҳолатда уларнинг транспорт воситасини бошқаришига йўл қўймаслик, уларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлишини таъминлаш;
  • йўналишли таксида йўловчиларнинг тиббий ниқобда бўлишини, тиббий ниқоб бўлмаган ҳолатда уларнинг транспорт воситасига чиқишига йўл қўймаслик;
  • транспорт воситаси доимий равишда ҳар қатновга чиқишдан олдин (шу жумладан ҳар бир ўриндиқни) тўлиқ дезинфекциядан ўтказилишини таъминлаш;

 

мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактаблари фаолияти ота-оналар ва депутатлар маҳаллий кенгашларининг таклифлари ва фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда 2020 йил сентябрь ойидан анъанавий ва масофавий шаклда бошланади. Бунда ушбу объектларда қуйидаги санитар талабларга риоя этилиши лозим:

  • ходимлар ва болаларнинг (тарбияланувчиларнинг) соғлиғи ҳолатини доимий назорат қилиш (тана ҳароратини мунтазам ўлчаб бориш), тана ҳарорати 37°C ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходимлар ва болаларни (тарбияланувчиларни) машғулотлардан четлатиш;
  • ходимлар тиббий ниқобдан фойдаланиши ва ижтимоий масофани сақлаши;
  • санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш, бино хоналарини доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион «тўшаклар» билан жиҳозлаш.

 

2020 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасидаги автомобиль ўтказиш пунктларига нисбатан кириш-чиқиш бўйича чекловлар санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда бекор қилинади.

Қуйидаги тартиб жорий этилади:

  • охирги 14 кун Қирғизистон Республикасида бўлиб турган ёки сўнгги 72 соат давомидаги коронавирус инфекциясига ПЗР тест текширувининг манфий натижалари тўғрисида маълумотномаси мавжуд бўлган шахслар Ўзбекистон Республикасига кириб келганда карантин назоратига олинмайди;
  • Қирғизистон Республикасидан чиққан ҳамда фақатгина ушбу мамлакат ҳудудида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари республикага қайтиб киргандан сўнг карантин назоратига олинмайди;
  • юқорида айтиб ўтилган ҳолатлардан ташқари барча вазиятларда Ўзбекистонга кириб келувчи шахслар ўрнатилган тартибда карантин назоратига олинади.

 

Қуйидаги карантин чекловлари 5 сентябрдан кейин ҳам сақлаб қолинади:

  • жамоат жойларида ижтимоий масофани (2 метр) сақлаш, тиббий ниқобда бўлиш, санитария талаблари бузилган тақдирда қатъий чоралар кўриш (жаримага тортиш);
  • тана ҳарорати 37°C ва ундан юқори бўлган ёхуд инфекция аломатлари мавжуд бўлган фуқароларнинг жамоат жойларига чиқмаслиги;
  • супермаркетлар ва бошқа йирик дўконларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, дезинфекцион «тўшаклар», антисептик воситалар билан жиҳозлаш, уларга киришда ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37°C ва ундан юқори бўлган ёхуд инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда киритмаслик, ижтимоий масофани сақлаш, тиббий ниқобда бўлишни, шунингдек ушбу объектларга киришда фуқароларни бепул тиббий ниқоб ва қўлқоп билан таъминлаш;
  • буюм ва қурилиш маҳсулотлари бозорлари ҳамда буюмлар савдоси билан шуғулланадиган йирик дўконларда санитар тозалаш ишларини ўтказиш учун ҳафтада бир кун санитар кунини эълон қилиш;
  • давлат органлари, ташкилотлар ва корхоналарда йиғилишлар ўтказишни тақиқлаш, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш;
  • оммавий тадбирлар ўтказишни тақиқлаш;
  • тўйхоналар, тунги клублар, дискотека, спа ва массаж салонлар, караоке, бильярд заллари, чилим (кальян) ва компьютер ўйинлари марказлари фаолиятини тақиқлаш;
  • оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария-гигиена талабларига риоя этган ҳолда ўтказиш;
  • 65 ёш ва ундан катта ёшдаги фуқаролар ҳамда сурункали касаллиги мавжуд  шахсларнинг ўзини ўзи яккалаш ҳаёт тарзида яшашини тавсия этиш ва огоҳлантирувчи тарғибот ишларини амалга ошириш;
  • йўналишсиз таксилар салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши, ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади); йўловчилар автомобиль салони орқа ўриндиғига ўтказилиши; такси фақат автомобиль воситаси рўйхатдан ўтказилган ҳудудда ҳаракатланиши.

 

Комиссия қарори билан коронавирус пандемияси даврида мунтазам халқаро авиақатновларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик йўриқнома тасдиқланмоқда. Тегишли органларнинг масъулларига барча турдаги халқаро қатновларни (авиа, темир йўл ва автомобиль) тиклаш бўйича хорижий мамлакатлар билан музокаралар ўтказган ҳолда қатновларни босқичма-босқич тиклаш чораларини кўриш вазифаси юклатилган.

 

Йўриқнома 2020 йил 1 сентябрдан кучга киради ҳамда хориждаги фуқароларни тўлов асосида меҳмонхонага карантинга жойлаштириш шарти билан чартер қатновларини ташкил этиш бўйича туроператорлар ва авиакомпанияларга рухсатномалар бериш амалиёти тўхтатилади. Аввал берилган рухсатномалар 2020 йил 1 октябрга қадар амал қилиши белгиланди.

 

Шунингдек қўшни давлатларда рўйхатдан ўтган ва мамлакатимизга вақтинчалик олиб кирилган транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилишига рухсат берилди, шунингдек қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида бошқа хорижий давлатларнинг автомобилларини қайтариб олиб чиқиш муддати 2020 йил 1 ноябрга қадар узайтирилди.

 

Валюталар курси

2024-12-19
  • USD:12861.83 (+0.00) сум
  • EUR:13497.20 (+0.00) сум
  • RUB:125.47 (+0.00) сум