Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тадбиркорлар қадоқланган мева ва сабзавотларни реализация қилишда қандай янги имтиёзларга эга бўладилар Товарни қайтаришда барча муддатлар ўтгандан сўнг қандай ЭҲФ тақдим этиш керак Фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қандай қўллаш ҳамда солиқ ҳисоботида акс эттириш керак

Адлия вазирлиги давлат органларини малакали ҳуқуқшунослар билан тўлдиради

29.01.2018

Адлия вазирлиги жорий йилнинг январь ва февраль ойларини “Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларидаги вакант штат бирликларини малакали ҳуқуқшунослар билан тўлдириш ойлиги” деб эълон қилди.

Адлия вазирлигининг сайтида келтирилган маълумотда таъкидланишича, бундай тадбирни ташкил этишдан кўзланган мақсад давлат органлари ва ташкилотларида бўш турган юридик хизмат ходими лавозимларини малакали ҳуқуқшунос кадрлар билан тўлдиришдир. Шу йўл билан улар фаолиятида қонунийликни янада мустаҳкамлаш, демократик ва ҳуқуқий ислоҳотларни амалга оширишда юридик хизматларнинг ролини ошириш кўзланган.

 

Сайтдаги хабарда мазкур эълонни барча ҳуқуқшуносларга етказиш сўралган. Ушбу ойлик мобайнида барча хоҳловчилар олий юридик маълумотга эга бўлган номзодлар ҳақидаги маълумотномаларни ҳудудий адлия органларига тақдим этиши мумкин. Улар вазирлик томонидан ўрганиб чиқилганидан кейин, вакант штат бирликлари мавжуд бўлган давлат органлари ва ташкилотларига ишга қабул қилиниши юзасидан тавсия қилинади.

 

Бундан ташқари, сўнгги пайтларда юридик хизмат ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича лавозим разрядлари сезиларли даражада кўтарилгани алоҳида таъкидланган. Уларнинг лавозим маошларига узоқ муддат хизмат қилганлиги ва мартаба даражалари учун қўшиладиган қўшимча ҳақлар жорий қилингани ҳамда судгача ва суд тартибида давлат органи ва ташкилоти фойдасига ҳал қилинган низолар юзасидан ундирилган сумманинг 5%и, бироқ ЭКИҲнинг 50 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда мукофотлар жорий қилингани ҳам айтиб ўтилган.

 

Фозила Ашурова, мухбиримиз.