Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Агар қарзни ундиришнинг имкони бўлмаса, нима қилиш керак

30.06.2020

Рус тилида ўқиш

Кенг тарқалган вазият: контрагент битим бўйича қарз бўлди, судга берилди – ютиб чиқилди, ҳужжатлар олинди ва ижрога берилди. Бироқ бирмунча вақтдан кейин  ҳужжатлар ижро этиш имконсизлиги сабабли қайтарилади. Бу қонунийми ва бундай вазиятда кейинчалик нима қилиш лозимлиги ҳақида юридик масалалар бўйича «Норма» эксперти Олег ЗАМАНОВ гапириб берди:

 

- Ижро ишини юритиш, яъни қарздордан ундириш жараёни вақт билан чекланган. Қонунга асосан умумий муддатга қуйидагилар киради:

1) дастлабки 15 кун - ижро ҳужжатидаги талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун қарздорга бериладиган энг кўп муддат. Аниқ муддат ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилади ва қоидага кўра, давлат ижрочиси ихтиёрига кўра камроқ бўлади;

2) кейинги 2 ой – мажбурий ижро учун максимал муддат. Агар бунинг учун асос мавжуд бўлса, давлат ижрочиси уни:

  • кечиктириши ёки бўлиб-бўлиб ижро этиши;
  • кейинга қолдириши;
  • тўхтатиб туриши мумкин.

 

Шунда вақт ҳадлари, тегишинча, сурилади.

 

Ундириш бўйича чоралар кўрган ҳолда, давлат ижрочиси кўрсатилган муддатларни ёдда тутиши керак.  Ва агар, мисол учун, қарздорнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулкини топишнинг иложи бўлмаган бўлса, муддатлар эса ўтиб кетса, ҳужжатларни яна ушлаб туришнинг маъноси бўлмайди. Бу ҳолда давлат ижрочиси уларни "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуннинг 40-моддаси биринчи қисми 3-бандига асосан ундирувчига қайтаради.

 

Бунда давлат ижрочиси:

  • ундирувни амалга ошириш мумкин эмаслиги тўғрисида далолатнома тузади;
  • ижро иши юритиш тамомланганлиги тўғрисида қарор чиқариши ва кейинги кундан кечиктирмай унинг кўчирма нусхасини ундирувчига юбориши керак.

 

Агар сиз ижро иши юритиш тамомланганлиги тўғрисида қарорнинг кўчирма нусхаси ва ижро варақасининг асл нусхасини олсангиз, сиз:

  • агар бунинг учун белгиланган муддат ўтмаган бўлса, ижро варақасини янгидан ижрога топширишга;
  • агар давлат ижрочиси қарздорнинг мол-мулкини қидириш бўйича барча зарур чораларни кўрмаган (сизда қарздорда мол-мулк мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд), шу боис ижро ҳужжатини қайтариш ижро ишини юритишни тамомлаш  ноқонуний деб тахмин қилишга асос бўлса, давлат ижрочиси қарори устидан шикоят беришга ҳақлисиз. Шикоят ижро ҳужжатини берган иқтисодий судга ёки юқори турувчи органга - мансабдор шахсга 10 кунлик муддатда бериш лозим.
Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум