Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Алимент – бу собиқ рафиқангиз учун эмас, балки фарзандингиз учун

16.02.2016

Сир эмаски, отаси томонидан фарзандларига моддий ёрдам кўрсатилишини рад этиб, болаларни ўзи тарбиялайдиган аёллар доим бўлган. Бироқ бу бола ҳуқуқларининг бузилиши ҳисобланади ва шунинг учун бундай ҳаракат нафақат мақсадга номувофиқ, балки ноқонуний ҳам.

 

Алиментни рад этиш сабаблари турлича бўлади:

 

- собиқ эр-хотинлар ўртасидаги салбий муносабатлар;

 

- болани отасининг қариганда молиявий ёрдам даъво қилишидан халос қилиш;

 

- алиментдан бош тортиш эвазига ота томонидан мол-мулкнинг топширилиши;

 

- болани чет элга олиб чиқишга рухсат бериш эвазига ва ҳ.к.

 

 

Албатта, ҳар бир инсон у ёки бу вазиятда қандай йўл тутишни ўзи танлайди. Шундай бўладики, аёл топармон-тутармон бўлиб, ёрдамдан бош тортади ва болани ўзи тарбиялайди. Бироқ бундай ишга ҳар доим ҳам яхши таъминланганлар қўл урмайди, ўйламай-нетмай, ўз калондимоғликлари ҳисобига болани янги кийимдан, янги ўйинчоқдан... маҳрум қиладилар.

 

Аёл ўзига алимент олмаслиги ҳам мумкин. Гарчи 3 ёшгача бўлган кичкинтойни тарбиялаётган ишламайдиган она боланинг отаси томонидан молиявий кўмак берилиши ҳуқуқига эга. Буни Оила кодексининг 118-моддаси кафолатлайди.

 

Эътиборга олиш лозимки, фуқаролик қонунчилигига биноан она боланинг қонуний вакили ҳисобланади ва унга муносиб ҳаётни таъминлаб бериши шарт. Бинобарин шундай мажбурият отанинг зиммасида ҳам ётади.

 

Баъзан бош тортиш ота кекса ёшга етганда ўзининг “севикли” боласидан молиявий кўмакни талаб қилишидан хавфсираш билан ҳам боғлиқ. Бироқ бунда ҳаммаси ҳам бир қарашда туюлганидек шундай жўн эмас. Қонунчиликда ҳақиқатан ҳам болаларнинг ўзларининг меҳнатга қобилиятсиз, ёрдамга муҳтож ота-оналарига таъминот бериш бўйича мажбуриятлари кўзда тутилган. Бироқ ахир сўз болага нисбатан ўз вазифаларини лозим даражада бажарганлар ҳақида бораяпти.

 

 

Бу Оила кодексининг 113-моддасида кўрсатилган, унга кўра агар суд ота-онанинг ота-оналик мажбуриятини бажаришдан бўйин товлаганлигини аниқласа, болалар ўзларининг ота-оналарига таъминот бериш мажбуриятидан озод қилиниши мумкин. Шундай экан биргина суд қарори асосида алиментни мажбурий тўлаш фактининг ўзи тўловчининг инсофли ота ва таъминот олишга даъвогарнинг мақомини тан олиш учун етарли эмас. “Болани тарбиялаш ва унга ғамхўрлик қилиш” тушунчасининг ўзига суд қарорига асосан пул тўлашдан кўра кўпроқ нарсалар киради.  Шу ўринда маънавий, ахлоқий, баркамол тарбия, унинг ҳаётида иштирок этиш ва ҳ.к. тўғрисида гапириш мумкин.

 

Шуни ҳам унутмаслик жоизки,  алиментларни рад этиш бола билан юридик алоқаларни узмайди ва “ноинсоф отанинг” бола ҳаётидан тўлиқ ғойиб бўлишини кафолатламайди. Олайлик, давлатдан ташқарига чиқиш учун болага биометрик паспорт расмийлаштиришда, мактабга ва бошқа қатор  ҳужжатларни расмийлаштиришда бош тортиш ёрдам бермайди, чунки ёки отанинг розилиги ёхуд унинг тўғрисидаги  маълумотлар ва ҳ.к. зарур бўлади. Чет элга чиқиш учун рухсат бериш эвазига ҳатто алиментдан бир марта воз кечилганда ҳам, бу ҳужжат маълум вақт ўтгандан сўнг яна зарур бўлиши мумкин. Яъни бош тортиш қолган бутун ҳаёт учун малҳам бўлмайди. Агар айнан отанинг бола билан алоқасини узиш истаги бўлса, унда бошқа дастаклардан фойдаланиш керак, мисол учун, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этиш. Бироқ бу энди бошқа масала...  

 

 

Қонунчиликда алиментдан бош тортиш умуман кўзда тутилмаганигини унутмаслик жоиз. Шунинг учун, алиментдан бош тортишни кўзда тутадиган ҳар қандай ҳужжат тузилмасин (тилхат, ариза), унинг амал қилиши ноқонуний ва исталган пайтда тўловларни тиклаб уни бекор қилиш мумкин.

 

Энди она олиши лозим бўлган сумма ҳақида. Шубҳасиз, собиқ эрлар кўпинча ўзларининг ҳақиқий даромадларини камайтириб кўрсатишади. Бироқ барибир улардан Қонун белгилаган миқдорда тўловни олиш мумкин, айнан: битта болага ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг ¼ қисми, иккита болага 1/3 қисми, учта ва ундан кўп болага  ½ қисми (Оила кодексининг 99-моддаси). Бунда ҳар бир болага ундириладиган алиментнинг миқдори 1/3 ЭКИҲдан кам бўлмаслиги керак.

 

Тўлов ихтиёрий равишда ёки суд қарори (суд буйруғи) асосида амалга оширилади.

 

Суд тартибида алиментни ундириш учун ўзининг ёки собиқ “қариндоши”нинг яшаш жойи бўйича судга давогарнинг паспорт нусхаси, боланинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси, иккаласининг яшаш жойидан (ёки паспорт столидан) маълумотномаларни илова қилган ҳолда даъво аризаси билан мурожаат қилиш зарур.

 

Суд буйруғи асосида ундирув рад этиб бўлмайдиган оталикда қўлланади ҳамда томонларни судга чақирмасдан соддалаштирилган тартиботни намоён қилади.

 

Албатта, алиментни ихтиёрий равишда тўлашни ҳам эсдан чиқарманг. У ҳам оғзаки келишув, ҳам нотариал тартибда тасдиқланган ота-она ўртасидаги ёзма шартнома асосида амалга оширилиши мумкин.

 

Хулоса қилиб, шуни маслаҳат   берамизки, алиментдан бош тортишдан аввал барча ижобий ва салбий жиҳатларни ўйлаб кўринг. Унутманг, бу онанинг эмас, балки боланинг пулларидир, улардан бош тортиш бола ҳуқуқларини бузиш ҳисобланади.

 

 

Елена ЕРМОХИНА,
эксперт-юристимиз.

 

 

“Жавоб берамиз!” Маълумот хизматидан мавзуга доир жавоблар:

 

Иш ҳақидан 33 фоиз миқдорида (1/3 қисмидан) алимент ушлаб қолиш тартиби қандай? 6 фоиз миқдоридаги почта харажатлари учун ким тўловни амалга ошириши керак?