Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

Асосий ставка – аввалги даражада

14.12.2024

Рус тилида ўқиш

2024 йил 12 декабрда Марказий банк бошқаруви асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди. 

 

Сўнгги икки ой давомида йиллик инфляция даражаси бироз пасайиб, ноябрь якуни бўйича 10 фоизни ташкил этди. Инфляциянинг пасайиши асосан озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарорлашуви ҳисобига юз берди. Шу билан бирга, иқтисодиётдаги истеъмол ва инвестицион фаоллик билан қўллаб-қувватланаётган юқори жами талаб билан боғлиқ хизматлар ва ноозиқ-овқат товарлари нархларининг ўсиш хатарлари сақланиб қолмоқда.

 

Аҳолининг бирламчи эҳтиёжлари билан боғлиқ айрим харажатларнинг ўзгариши, шунингдек совуқ об-ҳаво шароитида энергия ташувчилар нархларини эркинлаштиришнинг иккиламчи таъсирлари иқтисодий субъектларнинг инфляцион кутилмаларида акс этмоқда. Ноябрь ойида аҳоли ва тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари мос равишда 13,7 фоиз ва 12,7 фоизгача кўтарилди. 

 

Сўнгги тўрт ой давомида базавий инфляция 7,0 фоиз атрофида сезиларли ўзгаришларсиз қолди. Ноозиқ-овқат товарлари ва хизматларга нисбатан базавий инфляциянинг нисбатан юқори даражалари, шунингдек чакана савдо ва хизматлар соҳасидаги тушумлар ҳажмининг ошиши иқтисодиётда талаб омилларининг таъсири сақланиб қолаётганидан далолат беради. 

 

Бундан ташқари, ялпи талабнинг барқарор ўсиш суръатлари ва меҳнат бозоридаги фаоллик узоқроқ истиқболда мавжуд инфляцион босимнинг сақланиб қолиш эҳтимолини кўрсатмоқда. Иш ҳақи ва трансчегаравий пул ўтказмаларининг ўсиши аҳолининг реал даромадлари ошишига ёрдам бермоқда, бу эса юқори инвестицион фаоллик шароитида кейинги ойларда ялпи талабни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

 

Натижада, ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 2024 йилнинг иккинчи ярмида ҳам барқарор тенденцияларни намоён этиб, йил якунида 6-6,5 фоиз атрофида шаклланиши кутилмоқда.

 

Аҳоли реал даромадларининг ошиши шароитида иқтисодиётдаги инфляцион жараёнларни самарали жиловлаш ялпи талаб ва таклиф орасидаги мувозанатни таъминлашни, бу эса, ўз навбатида, пул-кредит шароитлари қатъийлигини жорий даражада сақлаб қолишни тақозо этмоқда. 

 

Келгуси чоракларда иқтисодиётдаги жорий юқори талаб ва нархларга босимнинг кучайиш эҳтимоли ва асослари юзага келган тақдирда, асосий ставка оширилиши мумкин.

 

Марказий банк бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиши 2025 йил 23 январга белгиланган.

 


Валюталар курси

2024-12-14
  • USD:12880.00 (+0.00) сум
  • EUR:13507.26 (+0.00) сум
  • RUB:124.01 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50