Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Хорижий компанияга суғурта хизматлари учун тўлов қилишда ҚҚС ушлаб қолинадими ТМҚнинг тасдиқланган табиий камайиш нормативлари борми Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилмоқда

Асосий ставка йиллик 15% даражада ўзгаришсиз қолдирилди

23.07.2020

Рус тилида ўқиш

Марказий банк ўзининг сайтида Бошқарувнинг асосий ставка бўйича қарорини эълон қилди.

 

Қарор иқтисодиётда бир вақтнинг ўзида инфляцияни оширувчи хатарлар ва пасайтирувчи омилларнинг мавжудлиги шароитида ижобий реал фоиз ставкаларни таъминлашга қаратилган пул-кредит сиёсати жорий йўналишини сақлаб қолиш мақсадида қабул қилинди.

 

Пандемия шароитида бюджет харажатларининг ортиши ва фискал рағбатлантириш иқтисодий жараёнлар ва фаолликни қўллаб-қувватлашнинг асосий омилларидан бўлди.

 

Марказий банк йил якуни бўйича инфляция прогнозини 11-12,5% даражасида ўзгартиришсиз сақлаб қолди ва Ҳукумат билан биргаликда унга эришиш учун барча зарурий чораларни кўриб боради.

 

Инфляция ва инфляцион кутилмалар. Жорий йилнинг I чорагида йиллик инфляция даражаси мақсадли кўрсаткичлар траекториясидан пастроқ бўлди. Бунга, асосан, ўша даврда қатъий фискал сиёсатнинг юритилиши, иқтисодиётни кредитлашнинг мувозанатли даражаси ва тартибга солинадиган нархларнинг ўзгаришсиз қолганлиги сабаб бўлди.

 

II чоракдан бошлаб инфляция даражаси ўтган чоракка нисбатан бироз кўтарилди ва июнь ойи якунлари бўйича 14,2%ни ташкил этди. Жорий йил иккинчи чорагида нархларнинг ўсишига озиқ-овқат маҳсулотлари ва қурилиш материалларига бўлган юқори талаб ҳамда июнь ойида мева ва сабзавотлар нархининг мавсумий пасайишининг кутилганидан кўра секинроқ бўлиши каби омиллар оширувчи босим кўрсатди.

 

Иккинчи чоракда базавий инфляция нисбатан юқори ўсиш суръатига эга бўлди ва июнь ойида йиллик 13,8%ни ташкил этди.

 

Иқтисодий фаоллик. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг I ярим йиллиги якунлари бўйича  республикада реал ЯИМ ҳажми 0,2%га ошди. Истеъмол товарлари ишлаб чиқарилиши, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш ишлари асосий оширувчи омиллардан, инвестициялар ва ташқи савдо айланмаси секинлаштирувчи омиллардан бўлиб, 6 ойлик ташқи савдо айланмаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,2%га қисқарди.

 

Жорий йил март-апрель ойларида иқтисодий фаолликнинг пасайишидан сўнг май-июнь ойларида қатор иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари бўйича босқичма-босқич тикланиш тенденцияси кузатилмоқда.

 

Июнь ойида банк тўлов тизими орқали амалга оширилган транзакцияларнинг умумий ҳажми март ва апрель ойлариган нисбатан мос равишда 39 ва 30%га ошди.

 

Савдо ва пуллик хизматлар соҳаларида ҳам пул тушумлари ҳажми ўсиш динамикасининг яхшиланиши кузатилди. Хусусан, апрель ойидаги ўтган ойга нисбатан 34,8%лик (11,4 трлн. сўмдан 7,5 трлн. сўмгача) кескин пасайишдан сўнг савдо тушуми ва бошқа даромадлар кўринишидаги пул тушумлари ҳажми май ойида 33,8%га, июнь ойида 25,3%га ошди ва 12,6 трлн. сўмга етди.

 

Пул-кредит шароитлари. 2020 йилнинг II чорагида нисбатан мўтадил қатъий пул-кредит шароитлари сақлаб қолинди. Банклараро пул бозорида икки ҳафтагача бўлган муддатли депозитлар бўйича фоиз ставкаларнинг асосий ставкага нисбатан ижобий спреди (тафовути) шаклланди.

 

Миллий валютадаги депозитлар бўйича фоиз ставкалари нисбатан барқарор бўлиб, ўсувчи динамикасини намоён қилди. Июнь ойи якунлари бўйича жисмоний шахсларнинг муддатли депозитлари бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари 20%ни, юридик шахсларнинг муддатли депозитлари бўйича эса – 17%ни ташкил этди.

 

Миллий валютадаги кредитлар бўйича фоиз ставкаларининг йил бошидаги 25,8%дан июнь ойида 23,7%гача пасайганлиги пандемия даврида тижорат банкларига давлат дастурлари бўйича уй-жой хариди ва тадбиркорлик фаолиятини кредитлаш учун қўшимча ликвидликнинг йўналтирилиши билан изоҳланади.

 

Хатарлар ва ноаниқликлар. Келгуси даврларда асосий хатарлардан бири пандемия таъсири ва унинг олдини олиш учун кўриладиган чоралар натижасида иқтисодий вазиятнинг тез ўзгаришидир.

 

Бу, иқтисодиётда юқори даражадаги ноаниқликларнинг юзага келтириб, иқтисодий жараёнларнинг олдиндан аниқлашни қийинлаштиради ва натижада прогнозларнинг аниқлиги ва самарадорлигини сезиларли даражада пасайтиради.

 

Шу билан бирга, инфляцияга монетар омиллар, хусусан, иқтисодиётни кредитлаш ҳажмининг кескин ўсиши билан боғлиқ босим сақланиб қолмоқда. Бу, ўз навбатида, кредитлар ўсиш суръатларини мувозанатлаштириш ва илгари ажратилган кредитларнинг қайтувчанлигини ошириш бўйича чоралар кўришни талаб этади.

 

Марказий банк Бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича оралиқ мажлиси 2020 йилнинг 10 сентябрь кунига режалаштирилган.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-11-25
  • USD:12829.07 (+0.00) сум
  • EUR:13344.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.91 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48