Автоташувчилар томонидан тахограф карточкаларини олиш тартиби белгиланди. Бунинг учун Автомобиль ва дарё транспортини ривожлантиришни норматив-техник таъминлаш республика марказига («ATRNTT Respublika markazi» ДК) мурожаат этиш зарур.
- www.norma.uz
- Бизнинг шарҳлар
- Автоташувчилар тахограф карточкаларини агентликдан олишлари мумкин
Автоташувчилар тахограф карточкаларини агентликдан олишлари мумкин
26.12.2016
Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобилда халқаро юк ташийдиган автотранспорт воситаларига рақамли назорат қурилмаларини жорий этиш тўғрисида»ги қарори билан Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги Ўзбекистоннинг Европа битимида қатнашиши билан боғлиқ Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларини бажариш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди.
«Мамлакатимизнинг Европа битимида қатнашиши билан боғлиқ Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларини бажариш мақсадида Агентлик томонидан рақамли тахограф учун ҳайдовчи ва корхона карточкаларини тақдим этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди» – дейилади регулятор сайтида.
Шу боис манфаатдор шахслар тегишли карточкаларни олиш учун Агентликнинг идоравий мансуб корхонаси бўлган Автомобиль ва дарё транспортини ривожлантиришни норматив-техник таъминлаш республика марказига («ATRNTT Respublika markazi» ДК) мурожаат этишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, рақамли тахограф автотранспорт воситаларига ўрнатиладиган назорат қурилмаси ҳисобланади. У тезлик, ҳайдовчилар ва экипаж аъзоларининг меҳнат ва дам олиш режимларини рўйхатга олишга мўлжалланган.
Янги сонларда ўқинг
- Барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлар рағбатлантирилади
- Дастлабки декларациялаш–ихтиёрий иш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2024 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
- Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
- Т-2 шахсий карточкаси қандай юритилади
- «Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Байрам кунида ишга!
- «Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»