Марказий банк жисмоний шахслар томонидан хорижий валютани сотиб олиш тартиби тўғрисидаги сўровга тушунтириш берди.
Жисмоний шахслар томонидан чет эл валютасини сотиб олиш
Фуқаролар тижорат банкларининг конверсион бўлимларида халқаро тўлов карталарига (конверсион) ўтказиш билан чет эл валютасини нақдсиз шаклда сотиб олишлари мумкин.
Миллий валютадаги тўлов ҳам нақд, ҳам нақдсиз шаклда – банк тўлов карталари орқали амалга оширилиши мумкин.
Халқаро тўлов карталарини очиш ва фойдаланиш билан боғлиқ харажатлар
Халқаро тўлов карталарини очиш ва фойдаланиш учун тижорат банклари томонидан қуйидаги комиссион ҳақ ундирилади:
- картани очиш учун - 75 мингдан 100 минг сўмгача (бир марталик тўлов);
- картадан фойдаланиб тўловлар амалга оширилганда комиссия ҳақи - ҳар бир транзакция суммасининг 0,5%идан 1%игача бўлган миқдорда;
- чет элдаги банкоматлардан нақд чет эл валютасини ечиб олиш - операция суммасининг 1%и миқдорида.
Халқаро тўлов тизимлари (VISA, MasterCard ва бошқалар) операторлари талабларига кўра, банклар томонидан 35 доллардан 100 долларгача миқдорда камайтирилмайдиган қолдиқ (суғурта депозити) ўрнатилган бўлиб, ундан мижоз фойдалана олмайди ва тўлов картаси ёпилганидан сўнг у мижозга қайтарилади. Суғурта депозитидан маблағлар ортиқча сарфланганида банк томонидан фойдаланилади. Маблағлардан ортиқча фойдаланиш курснинг ўзгариши ёки тўлов картаси бўйича амалга оширилган операциялар учун чет эл банкининг комиссион ҳақи қўлланилиши натижасида вужудга келиши мумкин.
Халқаро (конверсион) тўлов карталаридан фойдаланиш
Конверсион карталардан фақат хорижда фойдаланиш мумкин. Банкоматлардан ҳеч қандай чекловларсиз нақд валютани ечиб олиш, дўкон ва меҳмонхоналарда, тўловга карта қабул қилинадиган барча жойларда карта орқали тўловни амалга ошириш мумкин. Тўлов карталаридан барча мамлакатларда фойдаланиш мумкин, мамлакатлар бўйича чеклов ва нақд хорижий валютани ечиб олиш бўйича лимит ўрнатилмаган. Бунда чет эл банклари ўз банкоматларидан нақд пулларни ечиб олишга маълум бир лимит ўрнатиш амалиётидан фойдаланишини эътиборга олиш зарур. Одатда, бу операциялар сонини чекламаган ҳолда битта операцияга ўрнатиладиган лимитдир.
Шунингдек, картадаги валюта маблағларидан тасдиқловчи ҳужжатлар (инвойслар) асосида хорижда ўқиш ёки даволаниш учун бевосита Ўзбекистондаги банкдан туриб тўловни амалга оширишда фойдаланиш мумкин.
Республика ҳудудида конверсион картадан маблағлар фақат миллий валютада жорий айирбошлаш курси бўйича ечилиши мумкин.
Чет эл валютасида тўлдириладиган халқаро тўлов карталари
Фуқаролар томонидан чет эл валютасида тўлдириладиган халқаро тўлов карталаридан мамлакатимиз ҳудудида фойдаланиш бўйича чекловлар йўқ. Бундай карталардаги маблағлар банк ёки банкоматлардан хоҳ миллий валютада, хоҳ хорижий валютада (карта сақловчисининг ихтиёрига кўра) нақд шаклда ечиб олиниши мумкин.
Ушбу карталардан чет элда ҳам, Ўзбекистон ҳудудида ҳам дўконлар, меҳмонхоналар ва картани тўловга қабул қилиш учун тегишли терминалларга эга барча жойда ҳеч қандай чекловларсиз фойдаланиш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан халқаро тўлов карталарини очиш ва ундан фойдаланиш учун ундириладиган тўловлар ҳақида маълумот
Банк |
карта очиш учун комиссия |
карта билан тўловни амалга оширганда комиссия |
нақд чет эл валютасини ечиб олишда комиссия |
картадаги минимал қолдиқ (суғурта депозити) |
ТИФ миллий банки |
100 000 сўм |
1% |
1% |
100 доллар |
Ўзсаноат қурилишбанки |
100 000 сўм |
1% |
1% |
100 доллар |
Агробанк |
100 000 сўм |
0,5% |
1% |
100 доллар |
Микрокредитбанк |
100 000 сўм |
1% |
1% |
100 доллар |
Халқ банки |
100 000 сўм |
1% |
1% |
100 доллар |
Қишлоқ қурилиш банк |
100 000 сўм |
1% |
1% |
100 доллар |
Туронбанк |
100 000 сўм |
1% |
1% |
50 доллар |
Ҳамкорбанк |
75 000 сўм |
0,7% |
1% |
100 доллар |
Асакабанк |
100 000 сўм |
1% |
1% |
100 доллар |
Ипак Йўли банки |
100 000 сўм |
0,7% |
1% |
100 доллар |
ЎТ-Банк |
100 000 сўм |
1% |
1% |
100 доллар |
Трастбанк |
100 000 сўм |
1% |
1% |
100 доллар |
Алоқабанк |
100 000 сўм |
0,5% |
1% |
100 доллар |
Ипотека-банк |
100 000 сўм |
1% |
1% |
100 доллар |
КДБ банк Ўзбекистон |
100 000 сўм |
1% |
1% |
100 доллар |
Универсалбанк |
100 000 сўм |
1% |
1% |
50 доллар |
Капиталбанк |
80 000 сўм |
1% |
1% |
35 доллар |
Равнақбанк |
100 000 сўм |
0,7% |
1% |
100 доллар |
Даврбанк |
100 000 сўм |
0,5% |
1% |
100 доллар |
Инвест финанс банк |
100 000 сўм |
1% |
1% |
100 доллар |
Азия Альянс банк |
100 000 сўм |
1% |
1% |
100 доллар |
Ориент финанс банк |
100 000 сўм |
1% |
1% |
100 доллар |
Хай-Тек банк |
100 000 сўм |
1% |
1% |
50 доллар |
Савдогарбанк |
100 000 сўм |
1% |
1% |
50 доллар |