Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Биометрик паспорт тайёрлигини онлайн кузатиш мумкин

15.05.2017

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази шахсни тасдиқловчи биометрик ҳужжат олиш учун электрон буюртманинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш имконини берадиган  онлайн-сервисни ишга туширди.

 

Интерактив хизмат электрон буюртма қайси босқичдалиги ва биометрик ҳужжатнинг тайёрлик даражаси тўғрисида батафсил маълумот тақдим этишни ўз ичига олади, - дейилади давлат органи хабарида.

 

Сервисдан фойдаланиш учун маълумотларни йиғиш пункти томонидан ариза берувчига тақдим қилинган ҳарф-рақамли 32 та белгили буюртма рақами  киритилиши лозим.

 

Шундан кейин қисқа жавоб тақдим этилади. Ҳар бир жавобнинг мазмуни қуйида тушунтирилади:

 

Қайта ишлашда

Биометрик ҳужжат олиш учун электрон буюртма буюртмани қайта ишлаш ва персоналлаштириш жараёнида.

Маълумотларни йиғиш пунктига юборилди

Биометрик ҳужжат тайёрланган ҳамда махсус почта хизмати билан етказиб бериш учун белгиланган маълумотларни йиғиш пунктига юборилган.

Бериш учун кутиш ҳолатида

Тайёр персоналлаштирилган ҳужжат йиғиш пункти томонидан олинган ва эгасига бериш учун кутиш ҳолатида.

Рад этилди

Маълумотларда аниқланган ноаниқликлар туфайли биометрик ҳужжат олиш учун буюртма рад этилди. Ариза берувчи буюртмани такроран шакллантириш учун йиғиш пунктига мурожаат қилиши зарур.