Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Битта буйруқ билан бир неча кишини ишга қабул қилиш мумкинми

09.02.2023

Рус тилида ўқиш

«20 нафар янги ходимлар билан меҳнат муносабатларини расмийлаштиришни режалаштиряпмиз. Ҳар бирига алоҳида буйруқ расмийлаштириш керакми ёки 20 та параграф билан битта буйруқ чиқариш мумкинми?».

 

Kadrovik.uz тушунтиради:


Эътибор беринг
Тушунтириш 2023 йил 30 апрелдан кучга кирадиган янги МК асосида тайёрланган.

 

Нима учун ҳар бир ходимга алоҳида буйруқ расмийлаштирган маъқул

 

МКда бир нечта ходимларни қабул қилиш тўғрисида битта буйруқ чиқаришга тўғридан-тўғри тақиқ йўқ. Албатта ишга қабул қилинаётган ҳар бир ходим учун алоҳида буйруқ расмийлаштиришни тавсия қиламиз.

 

Биринчидан, буйруқ ходимнинг шахсий маълумотларини ўз ичига олади.

 

Иккинчидан, ишга қабул қилишни расмийлаштира туриб иш берувчи ҳар бир ходим билан буйруқ чиқариш учун асос бўладиган  алоҳида меҳнат шартномаси тузади .

 

Сиз ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ билан у тегишли бўлган ҳар бир ходимни – иш ҳақиқатан бошланган кундан эътиборан уч кунлик муддатда, имзо қўйдириб таништирасиз. Шунингдек, исталган ходим иш берувчидан унга мазкур буйруқнинг лозим даражада тасдиқланган кўчирма нусхасини беришини талаб қилиши мумкин . Буйруқнинг мазмуни меҳнат шартномаси шартларига мос келиши керак, улар эса турли ходимлар учун фарқ қилиши мумкин. Имкон қадар битта ходим билан меҳнат шартномаси қоидаларини бошқа шартларда ишга қабул қилинаётган бошқа ходимларга кўрсатмаслик керак.

 

Бундан ташқари вақти-вақти билан аниқ бир ходим ҳақида маълумот талаб қилинадиган турли ташкилотларга ишга қабул қилиш ҳақидаги буйруқлардан  нусхалар олиш зарур бўлади (ОТМга – битирувчининг иш фаолиятини бошлаганини тасдиқлаш учун, пенсия жамғармаси бўлимларига ва бошқалар).

 

Давомини kadrovik.uz да ўқинг.