Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Божхона брокерлари қайта рўйхатдан ўтказилди

07.07.2016

Шу йил апрель ойида Ўзбекистон Божхона кодексининг янги таҳрири кучга кирди, унда божхона брокерларига янги талаблар белгиланган

 

Инчунун, мазкур Кодекснинг 278-моддасига мувофиқ божхона брокери сифатида фаолиятни амалга ошириш учун:

 

штатида божхона расмийлаштируви бўйича тегишли малака аттестатига эга бўлган камида икки нафар мутахассисга эга бўлиш;

 

ушбу Кодекснинг 47-бобига мувофиқ божхона тўловлари тўланишини таъминлаш (бундан чет давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналарига ва консуллик муассасаларига, халқаро ҳукуматлараро ташкилотларнинг ваколатхоналарига ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарга, шунингдек уларнинг ходимларига божхона расмийлаштируви бўйича хизматлар кўрсатадиган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Дипломатик сервис хизмати мустасно) зарур.

 

Мазкур модда талабларига мувофиқ келмайдиган юридик шахслар 2016 йил 21 апрелдан эътиборан божхона брокери сифатида бошқа шахсларга хизмат кўрсата олишмайди (яъни, юридик шахслар ташкилотлар базасига ўтказилади ва фақат ўзларининг номларига келиб тушган товарларни расмийлаштириш ҳуқуқига эга бўладилар).

 

Божхона брокери сифатида фаолиятни амалга ошириш истагида бўлган юридик шахслар БКнинг 279-моддасига мувофиқ ҳужжатларни топширади.

 

2016 йил 1 июль ҳолатига қайта рўйхатдан ўтказилган божхона брокерлари рўйхати билан бу ерда танишиш мумкин.

 

 

Мавзуга доир материаллар:

 

Божхона йиғимларини ундириш тартиби ўзгартирилди

 

 

Айрим товарлар божхона божларидан озод қилинади