Молия вазирлиги ота-оналарга боланинг мактабгача таълим муассасасидаги таъминоти учун тўловни «online» пластик карточкаси орқали мобил телефон ёрдамида амалга ошириш имкониятини берувчи хизматни жорий этди.
- www.norma.uz
- Бизнинг шарҳлар
- Болалар боғчалари учун пластик карта орқали пул тўланг
Болалар боғчалари учун пластик карта орқали пул тўланг
28.10.2016

Хизматдан фойдаланиш учун мактабгача таълим муассасаси бухгалтери тарбияланаётган ҳар бир болани UzASBO дастурий комплекси рўйхатига киритиши лозим. Ота-оналар вақтини тежаш мақсадида хизмат ҳар бир тарбияланувчи бўйича ҳисоб юритиши мумкин ҳамда исталган вақтда олдиндан тўлов, ўтказилган сумма ёки қарздорлик бўйича маълумот олиш имконини беради.
Молия вазирлигининг маълумотида қайд қилинишича, хизмат нафақат ота-оналар, балки муассаса бухгалтерининг ҳам ишини осонлаштиради. UzASBO га киритилган тўлов онлайн тартибида кўриниб туради, бу эса бухгалтерга ўз навбатида қайси тарбияланувчига, қачон ва қанча миқдорда тўлов амалга оширилганлигини кўриш имконини беради. Тўлов пайтида юз бериши мумкин бўлган хатоликларнинг ҳам олди олинади, шунингдек, квитанцияларни банк айланмаси билан солиштиришдаги ортиқча қоғоз айланмаси ҳам бартараф этилади.
Бу Молия вазирлиги томонидан жорий йилда жорий қилинган илк хизмат эмас. Бошқа хизматлар орасида бюджет ташкилотлари ходимлари учун UzASBO дастури ёрдамида Telegram мессенжери ва СМС-хабар бериш тизими орқали ўзининг иш ҳақи тўғрисида маълумот олиш имкониятини берувчи хизмат ҳам бор.
Янги сонларда ўқинг

- Экспорт тартиб-таомиллари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилмоқда
- Ижтимоий таътиллар кимларга ва қандай тақдим этилади
- Вахта усулида ишловчи ишчиларга меъёрдан ортиқча компенсация тўловларини тўлаш
- Иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
- Ҳомиладорлик ва туғиш таътили қандай тақдим этилади